RU

Последние новости

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

AKFA билан янада кўп юлдузлар: Тошкентда ўтган Супер мусобақадан Бишкекдаги "Барселона"гача 1700 км Новости

AKFA билан янада кўп юлдузлар: Тошкентда ўтган Супер мусобақадан Бишкекдаги "Барселона"гача 1700 км

Шу кунгача иккита катта ҳомий билан ишлаганман. Бу сафаргиси "AKFA" компанияси бўлди.

Улар билан суҳбатда очиғини айтдим, мен Сизларга миллионлик "просмотр"га эга реклама қўйиб бера олмайман. Болалар футболида унча катта мухлис бўлмайди. Аммо брендингизни сифатли мусобақа орқали иштирокчиларга кўрсата оламан. Компаниянинг маркетинг вакиллари ҳам, ҳақиқатдан ҳам бу билан катта натижага эришиш қийинлиги, аммо "АКФА"ни оз бўлсада болалар футболига ҳисса қўшаётганлигини кўрсата олишимизни сўрадилар. Қисқаси келишдик ва мен ишга киришдим.


Болалар футболига кириб бораётган "AKFA" учун янги шиор ўйлаб топдим - "AKFA билан янада кўп юлдузлар".




Янги Ўзбекистон боғи олдида қад кўтарган "Central Asia University" (аввалги номи "AKFA University да бўлиб ўтган мусобақада жами 32 та жамоа иштирок этди. 2010 ва 2011 йилларда таваллуд топган жамоалар кубок учун ўйнаган бўлсалар, 2015 йилда туғилган жажжи болалар фестивал кўринишида 4 тадан ўйин ўтказдилар.


"Kelajak Yulduzlari Company" томонидан 7 йилдан бери ўтказиб келинадиган мусобақалар бугун юқори даражага чиқиб улгурди. Ташкилот биринчи маротаба ўз ҳисобидан "Қайрат" 2015 жамоасини турнирга жалб қилди. "Қайрат" ўзи иштирокидаги барча ўйинларни йирик ҳисобда ғалаба қозониб Олма Отага қайтди.


2010 йиллар ўртасида кечган ўйинларда "Локомотив" бош совринни қўлга киритган бўлса, 2011 йилларда "Пахтакор" биринчи бўлди.



6 кун давом этган мусобақа ўз якунига етгач, 12 000 000 сўмга сотиб олинган ва 20 000 000 сўмга қайта таъмирланган ВАЗ 2106 машинасида Андижон сари йўлга чиқдим. Қирғизистоннинг Жалол Обод шаҳрида очилаётган "Барселона" академияси билан яқиндан танишиш ва у ердагилар билан ҳамкорлик ўрнатиш мен учун муҳим эди. Қолаверса, "Барселона" афсоналари ҳам дом ҳам яқинимизга келавермайдилар.




ТАДБИРГА ОИД ВИДЕО


Андижонда бир кеча қолиб, эртасига ошнамиз Фарруҳ Мирзаев бошқарувидаги "Андижон" ФК БЎФМга бордим. У ерда болаларнинг машғулотини кўриб (Фарруҳ келгач БЎФМнинг сифати аввалги йилги ҳолатига қараганда анча ижобий томонга ўзгарган) биргаликда Жалол Обод томон йўлга чиқдик. Бизга Рафаэль Муслимов шерик бўлди. "Спартак" клуби эгасига аллақачон "Барселона" академиясидан таклиф тушган. У клубни 6-12 ёшли гуруҳларининг бошқарувига таклиф қилишмоқчи. Йўл йўлакай янги лойиҳа ҳақида хабар бериб кетди. Айтишига қараганда, клуб базаси 250 кишига мўлжалланган. 12 ёшгача ётоқ берилмайди. 12 ёшдан кейинги гуруҳларнинг 100 нафари шартнома асосида (йилига 20 000 АҚШ доллари), 80 нафари гранд асосида футбол сабоқларини ўрганадилар.


Ҳа айтгандай, кетишдан аввал ЎФА матбуот хизмати орқали аккредитация масаласини ҳал қилиб олгандим. 

Маданият постидан Жалол Ободга 1 соатга қолмай етиб олдик. Бугун ОАВни кузатаётган бўлсангиз бугун Андижон ва Жалолобод вилоятларини боғлайдиган Хонобод/Бекобод пости очилди. Энди бир деганда Қирғизистонга ўтиб олиш мумкин. 






Жалол Ободдаги тадбир ажойиб тарзда ўтди. Унда ЎФА Президенти Абдусалом Азизов ҳам қатнашди. Унга табиийки Равшан Эрматов ҳамроҳлик қилди. Мезбонлардан мамлакат Президенти Садир Жапаров ва МХХ раиси Камчибек Ташиев, "Барселона" Президенти Жоан Лапорта тадбирда иштирок этдилар. Академия миллий хавфсизлик хизмати раисининг ташаббуси билан Жалол Ободда очилганлиги ҳақида айтишди. Ташиев айнан шу шаҳарда таваллуд топган экан. Унинг 15 ёшли фарзанди бугунда "Барселона" академиясида тарбия топаётганлиги ҳақида ҳам таъкидлаб ўтишди. Очилиш маросимида Пуйол сардорлигидаги "Барселона"нинг собиқ юлдузларидан Давидс, Савиола, Белетти, Жюли, Ривалдо каби юлдузлар қатнашдилар. Афсуски, мен кўришни жуда истаганим Роналдиньо мамлакатида шўхлик қилиб қўйганлиги учун Бразилиядан чиқиб кета олмади.






Тадбир ўз якунига етди. Биз кеч қолмаслик учун Бишкекка йўл олиш пайига тушдик. Чунки Ош - Бишкек йўналишидаги авиачипталарнинг бари ташкилотчилар томонидан сотиб олинганди. Шеригим Абдусалом ака (Болгария ва Грузиядаги ҳамроҳим) билан такси олиб пойтахт томон йўлга чиқмасак бўлмасди. Дам олиб йўлга чиқиш, эртанги кундаги асосий тадбирни ўтказиб юборишимизга сабаб бўлиши мумкин эди. Олдимизда масофа км жиҳатдан кам кўринсада, соат бўйича анча узоқ эди. 650 кмга яқин масофани 12 соатга яқин вақтда босиб ўтишимиз сабаби, у ернинг довонини (перевал) ўзи 6 соат вақтни олар экан. Бўлиб ҳам тунда йўлга чиқишимиз анча хавфли эди. Ҳайдовчи ухлаб қолмаслигини назорат қилиб кетиш учун, мен ҳам мижжа қоқа олмасдим. Енгил кийинганмиз, ҳаво анча совуқ. Хулласи тонгги 7:00да Бишкекка кириб келдик. Шу ўринда айтиб ўтсам, қирғизлар ҳақида фақат ОАВда ёки Ютубдаги саҳифалардаги кўрсатувлар орқали хулосаларим бўлган. Бориб билдимки, ўзимизга ўхшаган, маданияти жойида, кўча куйда ёрдам сўрасангиз вақтини ажратиб тушунтирадиган халқ экан. Қирғизистон, харитамдаги 23-давлат бўлди. Жалол Обод ва Ошда жуда кўп ўзбеклар бўлиб, улар билан суҳбатлашдик. Икки миллат ўртасида аҳил иноқчиликда яшашларини айтиб ўтдилар. Бизга ҳам маҳаллий аҳоли томонидан муносабат жуда яхши бўлди. 



 

Ўйинга қадар маза қилиб мизғиб олдикда, шаҳар айланишга кетдик. Қирғизларнинг бешбармоғини мақташарди. Қимизга хушим йўқ. Бешбармоқни яхшисини топиб буюртма бердик. 

- Нима бу, лағмонми?

- Йўқ, бу қирғизча бешбармоқ! Асли ўзбек бўлган официант қиз, қирғизча бешбармоқ лағмон шаклида тўғралиши, мен айтаётганим қозоқча бешбармоқ эканлигини таъкидлаб ўтди. Мазаси чакки эмас, фақат тўғрашда фарқ жуда катта экан. 

Бироз шаҳар айлангач, меҳмонхонага қайтдик ва шиоримизга содиқ қолган ҳолда стадион томон йўлга чиқдик, "AKFA билан янада кўп юлдузлар"!



Стадионга етиб келдик. Қирғизистон футбол федерациясини ФБдаги ижтимоий тармоғига аъзо бўлганимга анча бўлган. Уларнинг маркетинг хизмати бизникидан анча яхши ишлашни бошлаганига анча бўлган. Бунга ўзим гувоҳи бўлдим ОАВ ва мухлислар билан ишлашда биздан анча олдинга ўтиб кетганлар. ОАВ учун алоҳида жамоа ишлаяпти. Бир киши кираверишда рўйхатдан ўтади. Ҳеч қанақа ички ишлар ходими ёки қўриқчи билан тортишиб ўтирмайсиз. Бир киши сизни ташқаридан медиа марказга кузатиб боради ва у ерда бошқа мутахассис Сизни ўз жойингизга боришингизни таъминлайди. Ҳеч ким сизга, ҳеч қандай ортиқча гап гапирмайди. Марҳамат, маза қилиб ишланг. Стадион тўлиқ интернет билан таъминланган. 

 


"Қайрат" билан "Пахтакор" ўйинида кўргандим, у ерда футбол тадбирларини бир неча миллион аудиторияга эга вайнер ёки шоуменлар ўтказардилар. Қирғизистонда ҳам шундай экан. Биз қуруқ таркибни ўқиш ва гол муаллифларини айтиб туриш билан чекланамиз. Вайнерлар эса ўйин олди ва кейин ҳамда танаффус пайтида келган мухлисларни қўлларидан келганча қизиқтириб турадилар.

 

 


Ўйинда 3:0 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи таймда "Барселона" рақибга гол уриш имкониятини беришга ҳаракат қилди, аммо Осиёлик юлдузлар буни уддасидан чиқа олмадилар. Осиё юлдузлари сафида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳам ўйнади. Учрашувни Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов ва Баҳодир Қўчқоров триоси бошқариб бордилар.

 



Қисқаси, қўшниларимизни ажойиб академия билан табриклайман! Бизда ҳам шундай кошоналар кўпайсин, кўп айтиб келганман, қўшнинг кучли, сен ундан ҳам кучли. Рақобат бор жойда албатта ўсиш бўлади.  

Мустақиллик Кубогини ўтказишда ва "Барселона" - Осиё Юлдузлари ўртасида бўлиб ўтган баҳсни ёритишда ўзининг яқин ёрдамини берган "AKFA Group"га ўз миннатдорчилигимни билдираман!

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика