"Барселона" Эрлинг Холандни 2026 йил ёзида қўлга киритишни режалаштирмоқда
04 ноя 07:42
Новости
"Барселона" Эрлинг Холандни 2026 йил ёзида қўлга киритишни режалаштирмоқда
Манба маълумотига кўра, каталонияликлар норвегиялик форвард учун "Манчестер Сити"га ҳужумкор ярим ҳимоячи Дани Ольмо ҳамда пулли компенсация таклиф этишга тайёр. Таъкидланишича, "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиолага Ольмо аллақачон қизиқиш уйғотган.
27 ёшли Дани Ольмо — "Барселона" тарбияланувчиси бўлиб, 2024 йилдан буён жамоанинг асосий таркибида ўйнаб келмоқда. У барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 9 та голли узатма амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали маълумотига кўра, Ольмонинг тахминий бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.
Эрлинг Холанднинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2034 йил ёзигача давом этади. "Transfermarkt" маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 180 миллион еврога тенг.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии