RU

Последние новости

07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  0 06:55Серия А. "Рома" "Монца"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Шомуродовда 1+1  0 02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  53 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  6 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  6 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  8 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  12 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  6 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  8 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  4

Уммон бош мураббийи Пим Вербек Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларини солиштирди Новости

Уммон бош мураббийи Пим Вербек Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларини солиштирди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2019 мусобақасида Уммон, Туркманистон ва Япония билан бир гуруҳдан жой олган.

Мусобақадаги илк рақибимиз Уммон терма жамоаси таниқли мутахассис Пим Вербек қўлостида турнирга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Уммонликлар 13 ва 16 декабрь куни Тожикистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, иккаласида ҳам ғалаба қозонишди. Эндиликда улар 27 декабрь куни Ҳиндистон билан куч синашишади. 30 декабрь куни эса Пим Вербек бошчилигидаги Умммон терма жамоаси Австралияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Голландиялик мутахассис 2007-2010 йиллар давомида Австралия терма жамоасини бошқарганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. 2 январь куни эса Уммон терма жамоаси БААда Таиланд билан назорат ўйинида майдонга тушади.

Пим Вербек Осиё Кубогига тайёргарлик жараёни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Австралияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш имконияти юзага келганди, биз бу имкониятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилдик. Собиқ жамоам аъзолари билан яна кўришишдан мамнунман. Бу мен учун ўзига хос ўйин бўлади".

Биласизми? Уммон Пим Вербек қўлостида Форс Кўрфази Кубогида ғолиб чиққан.

Уммон терма жамоаси 62 ёшли голландиялик мутахассис қўлостида яхши натижалар қайд этмоқда. Улар жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган Форс Кўрфази Кубогида бош совринни қўлга киритишди. Мазкур ғалаба Пим Вербекни Уммон мамлакатининг қаҳрамонига айлантирди.

"Ҳа, бу ажойиб натижа бўлди. Биз мусобақа давомида Саудия Арабистони, Қувайт, Баҳрайн каби кучли терма жамоаларни енгдик. Финалда БАА терма жамоасини пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратдик. Миллий қаҳрамон? Балки Уммонда мамлакат Султонидан кейин иккинчи ўринда турсам керак (кулади). Уммон кичик давлат. Футболда кучли бўлган қўшнилар устидан қозониладиган ҳар қандай ғалаба терма жамоа мухлислари учун ниҳоятда ёқимли бўлиши аниқ".

Пим Вербек Уммон терма жамоаси билан шартномасини 2020 йилга қадар узайтирди.

"Осиё Кубогида биринчи ўйин Ўзбекистонга қарши бўлади. Биринчи ўйинда ғалаба қозониш жуда муҳим. Тўғри, гуруҳимиздаги Япония ва Ўзбекистон биздан бир бош баланд жамоалар. Аммо биз уларга тенглашишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг жамоа ёш, таркибимиздаги кўплаб футболчилар яна 4-5 йил юқори савияда тўп сура олишади.

Осиё Кубоги олдидан Австралияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш жуда муҳим. Австралиянинг тактикаси Ўзбекистон терма жамоасиники билан бир хил. Ўз ўрнида Австралия учун ҳам Уммон билан ўртоқлик ўйини ўтказиш фойдали деб ҳисоблайман", - дейди Пим Вербек.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика