RU

Последние новости

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  71 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  42 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Умид Аҳмаджонов ўзбек спорти юлдузлари ҳамроҳлигида имконияти чекланган болалар мактабларига ташриф буюрди + ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

Умид Аҳмаджонов ўзбек спорти юлдузлари ҳамроҳлигида имконияти чекланган болалар мактабларига ташриф буюрди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Умид Аҳмаджонов ва спортчиларимиз турли тадбирлар ўтказишда давом этишмоқда.

Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун юртимиздаги машҳур спортчилар, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари, Осиё чемпиони бўлган футболчилар ва мураббийлар билан биргаликда пойтахтимизда жойлашган 100-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда Кўзи ожизлар мактаб интернатига ташриф буюрди.



Ушбу интернатларда тарбияланаётган имконияти чекланган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғалари — футбол тўплари, спорт анжомлари ва Фахрий ёрлиқлар топширилди.

Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига кўра, эндиликда юртимизда бўлиб ўтадиган спорт мусобақалари, футбол бўйича миллий чемпионатимиз ўйинларига мана шундай ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тарбияланаётган болаларни олиб бориш  йўлга қўйиладиган бўлди. Бу ташаббусни спортчилар ҳамда мураббийлар қўллаб-қувватлашди.


Шунингдек, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳисобидан мактаб-интернатларидаги болажонларни Халқаро мусобақаларга олиб бориш амалиёти ҳам жорий этиладиган бўлди.

“Бугун Сизнинг ҳузурингизга юртимизнинг машҳур спортчилари, яқиндагина Осиё чемпиони бўлган футболчилар ва мураббийлар билар бирга келдик. Насиб этса, бундай ташрифларни йил давомида мунтазам равишда амалга ошириб борамиз. Сизларга ҳам келгусида машҳур спортчи бўлиб, юртимиз шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилиб юришингизни тилаймиз. Биргаликда юртимиз спортини ва футболини юқори поғоналарга олиб чиқамиз”, - деди Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +65   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика