RU

Последние новости

13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  0 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  0 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   1 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  19 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  26 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  8

Сардор Раҳмонов: "Машъал"дан кетаётганимда бир кун қайтаман деб ўйлагандим" Новости

Сардор Раҳмонов: "Машъал"дан кетаётганимда бир кун қайтаман деб ўйлагандим"

Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Сардор Раҳмонов мавсум бошида бир неча йиллик танаффусдан сўнг олий лигадаги дебютини нишонлаган Муборакнинг "Машъал" клубига қайтди.

Биз ҳимоячи билан боғланиб суҳбат қуришга қарор қилдик.

- Футболдаги дастлабки қадамлар қаерда қўйилган?

- Кўпчилик билса керак Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида туғилганман. Дадам футболга жуда ҳам қизиқадилар. Айнан улар туфайли футболга кириб келганман десам бўлади. Ёшлигимда "Янгиер" клубининг биринчи лигадаги барча ўйинларига олиб борардилар. 8 ёшимдан Янгиердаги БЎСМга қатнай бошлаганман. Кейинроқ "Янгиер футбол мактаб интернати"да ўқий бошлаганман. Футболдаги биринчи биринчи мураббийим Жуманазар Норбеков бўладилар. Кейинроқ Александр Делеверондан ҳам футбол сир-асрорларини ўрганганман.

- "Машъал"га ўтишга қандай содир бўлган?
- 7-синфда ўқиб юрганимда ўша пайтда "Машъал" клуби раҳбари бўлиб ишлаган Баҳром Давлатов мени Муборакка олиб кетгандилар. Дастлаб клуб академиясида ўқидим. Кейинроқ биринчи лигадаги жамоа шарафини ҳимоя қилганман. Сўнгра олий лигада майдонга тушганман. Олий лигадаги дебютим 16 ёшимда содир бўлган. 2012 йил "Пахтакор"га қарши Мубракдаги баҳсда майдонга тушганим ёдимда. Ўша учрашувда 0:3 ҳисобида ютқазгандик.


- Нега "Локомотив"га ўтгансиз?
- "Локомотив" клуби вакиллари менга шартнома таклиф қилишганди. Бироы "Машъал" билан амалдаги шартномам бор эди. "Темирйўлчилар" трансферим учун қанча тўлашганини билмайман. Буни раҳбарлардан сўраш керак. Ўзимни кучлироқ клубда синаб кўриш ниятида Тошкентга келгандим.

- Аммо жамоада кўп ҳам майдонга тушмадингиз...
- Тўғри. Сабаби жамоада рақобат жуда кучли эди. Мен эса ёш эдим. Аммо кучли футболчилар билан шуғулланиб тажрибамни ошириб боргандим. Ҳаким Фузайлов жамоадан кетгач "Нефтчи"га ўтгандим. Фарғонага Мурод Исмоилов ва Алексей Евстафеев чақиришганди. Айнан "Нефтчи" сафида олий лигада асосий таркибнинг футболчиси сифатида ўйнай бошладим. Жамоа сафида кўплаб ўйинларда иштирок этдим.

- Нима учун "Нефтчи"ни тарк этдингиз?
- 2016 йил аввалида Фарғона клуби раҳбарияти билан келиша олмадим ва "Бухоро"га ўтгандим. Давралар оралиғида "Нефтчи"да яна раҳбарият ўзгарди. Мураббийлар мени яна ортга қайтаришди. Жамоага ёрдам бериш мақсадида Фарғонага қайтдим.

- "Машъал"га қайтиш қандай содир бўлди?

- Бу йил бошида эса Александр Хомяков ва Илҳом Қурбонов менга жиддий таклиф билан чиқишди. Хомяков мен билан олдин ҳам ишлганди. "Машъал"нинг биринчи лигадаги жамоасида айнан у менга устозлик қилганди ва имкониятларимни биларди. Ўтган йилларда ҳам Муборак клубидан таклифлар бўларди, аммо бошқа клублар билан шартномам борлиги учун кела олмагандим. Ниҳоят бу йил "газчилар" сафига қайтдим.

- Бир кун келиб яна "Машъал"га қайтаман деб ўйлаганмидингиз?
- Кетаётганда албатта барибир қачондир қайтаман деб ўйлагандим. Катта футболга айнан шу клубда кириб келганман десам бўлади. Шу боис ёшлигимда бу клубни тарк этаётганимда "Машъал"да яна ўйнашимга ишонганман.

- "Машъал"да сиз билан бирга ўйнаганлардан қайси футболчилар ҳамон шу клубда фаолият олиб боришмоқда?
- Ёшликда бирга ўйнаганлардан Аббос Шодмонов ҳозир ҳам шу ерда. Бундан ташқари Шаҳзод Шайманов ҳам "Машъал"да ўйнамоқда. Дилявер Ваниев эса ҳозирда мураббийлар штабида фаолият юритмоқда.

- Бу йил мавсум бошланмасидан олдин “Машъал”ни бир қатор тажрибали футболчилар тарк этишди. Жамоа янги келган ёш футболчилар билан натижага эришмоқда...

- Сабаби жамоага мен сингари янги келган футболчилар ўзларини кўрсатишга уринишмоқда. Бундан ташқари барча ўйинчилар жуда аҳил. Мураббийнинг кўрсатмаларини тўғри бажараяпмиз ва бу самарасини бермоқда.

- Александр Хомяковга қандай таъриф берасиз?
- Хомяков жуда қаттиққўл мураббий. У фақат машғулот ва ўйин пайтида шундай жиддий. Ҳаётда эса жуда ҳазилкаш одам ва худди дўстлар каби суҳбатлашиш мумкин. Кўнгли очиқ ва самимий инсон.

- Ушбу мавсум “Машъал” олдига қандай вазифа қўйилган?
- Раҳбарият жамоа олдига кучли тўртликка кириш вазифасини қўйган. Бунга эриша оламизми? Бу футбол, демак эришса бўлади. Агар ҳозиргидек яхши натижаларга эришиб турсак мавсум охирида бу вазифани бажара оламиз деб ўйлайман.

- "Машъал" ўз майдонида "Пахтакор"ни 3:0 ҳисобида, "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида таслим қилди. Бу ўйинларга алоҳида тайёргарлик кўрилдими?

- "Пахтакор" ва "Бунёдкор" Ўзбекистоннинг кучли клублари ҳисобланади. Аммо биз ҳар бир ўйинга бир хил тайёргарлик кўрамиз. Ҳар бир баҳсга худди охирги ўйинимиздек тушамиз. Мураббийлар бизни учрашувларга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрлашади. Кучли рақибларни мағлуб этиш орқали футболчиларда ўз кучларига бўлган ишонч ортиб боради.

- "Машъал" сафида пенальтиларни тепаяпсиз. Олдин сизни 11 метрли жарима тўплари тепганингизни кўрмасдик.
- Тўғри клублар сафида пенальти тепмасдим, аммо ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида пенальти тепиб турардим. Машғулотларда зарба устида машқ қиламиз. Мураббийлар менга ишонишмоқда. Клубда штатли пенальтичилар Зафар Тўраев ва мен. Агар Тўраев майдонда йўқ бўлса, мен тепаман. Баъзи ҳолларда Зафар Тўраевнинг ўзи пенальтини менга ишонмоқда.



- Терма жамоалар ҳақида ўзингиз сўз очдингиз. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари сафида Осиё ва Жаҳон чемпионатларида иштирок этиб қайтгансиз. Аммо миллий терма жамоада ҳозиргача сизни кўрмаганмиз...
- Саволингизни тушундим. Миллий терма жамоа эшиклари барча учун очиқ. Агар клубимда яхши ҳаракат қилиб барқарор ўйин намойиш этсам албатта терма жамоа мураббийлари менга эътибор қаратишади ва чақирув оламан.  Ҳозирча бор эътиборим "Машъал"даги фаолиятимга қаратилган.

- Агар қайсидир хатони тўғрилаш имкони бўлганида футболда йўл қўйган қайси хатони тўғрилаган бўлардингиз?
- 2015 йил иккинчи даврада Фарғонада кечган "Нефтчи" - "Локомотив" учрашувидаги хатоимни тўғрилаган бўлардим. Ўша баҳс 1:1 ҳисобида давом этаётганида  81-дақиқада тўпни ўз жаримам ёнида эгаллаб тепиб юбориш ўрнига рақибни алдашга урингандим. Оқибатда "Локомотив" гол уриб ютиб кетганди. Ўшанда менинг айбим билан мағлуб бўлгандик.

- Ўзингиз билан бирга ўйнаган энг кучли уч футболчини санаб беринг.
- Қийин савол. Фақат уч футболчини танлаш жуда қийин. Акмал Холматов, Ислом Тўхтахўжаев ва Жасур ака Ҳасанов.

- ОАВ орқали кимларга раҳмат айтмоқчисиз?
- Аввало ота-онамга раҳмат айтаман. Бундан ташқари шу даражага етишимда ўз хиссасини қўшган барча мураббийларга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ҳеч бирини алоҳида ажратмайман. Барча менга ёрдам берган ва уларга доим раҳмат айтиб келаман .

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика