RU

Последние новости

17:36ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР: Асосий таркибимиз маълум  0 17:17"Бунёдкор" стадиони Ўзбекистон - КХДР учрашувига тайёр  4 17:17ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида мағлубиятга учради  4 17:05ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР учрашувини кимлар шарҳлайди?  6 16:53Расман: МЮ ва "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Австралия давом эттиради  3 16:34Фабрицио Романо: "Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда"  4 16:15Breaking! Абдуқодир Ҳусанов Францияга учиб кетмоқда  13 15:51Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  4 15:26Футзал. Панаманинг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум  0 14:45Саралаш баҳслари старти олдидан Ширшов хотирасига турнир ташкил қилинди  5 14:07Ўзбекистон - КХДР: Терма жамоамиз таркибида йўқотиш бор  21 13:04Расман: "Ливерпуль" "Челси" футболчисини сотиб олди  6 12:18Даниэль Карвахаль: "Ҳимоячи ва дарвозабонлар "Олтин тўп"ни ютиши жуда қийин. Номзодлар қаторига кирганимдан хурсандман"  7 11:45Неймар: "У камида дунёнинг энг яхши футболчилари ТОП-5га киради"  9 10:35МЮнинг қимматбаҳо футболчиси Туркияга ижарага кетиши мумкин  5

Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг Новости

Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг

Теги :  Ўзбекистон
2018 йил ҳам якунига етиб қолди.

Йил бошида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, тарихдан жой олди. Шунингдек, ёзда Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ушбу жамоа чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлислар эътирофига сазовор бўлди. Ўша мусобақада фақатгина омадсизлик туфайли терма жамоамиз кейинчалик чемпионга айланган Жанубий Кореяга мағлуб бўлганди.

Бундан ташқари, мухлисларга ваъда қилинганидек миллий терма жамоамизга хориждан янги бош мураббий тайинланди. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мураббий қўлостида бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди. Айни пайтда эса Туркияда Осиё Кубоги мусобақасига тайёргарлик олиб бормоқда.

Январдаги U-23 Осиё чемпионати бир қатор ёш футболчиларни мухлисларга кашф қилиб берди. Ушбу футболчилар кейинчалик миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийи Эктор Купернинг ҳам эътиборига тушишди ва миллий терма жамоадан таклиф олишди. Терма жамоа таркибида Одил Аҳмедов, Марат Бикмаев, Анзур Исмоилов каби тажрибали футболчилар билан бир қаторда, Икром Алибоев, Жавоҳир Сидиқов, Азиз Ғаниев каби футболчилар ўзларини кўрсата бошлашди.

Шунингдек, турли ёшдаги эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз ҳам ушбу мавсумда бир қатор халқаро мусобақаларда муваффақиятли қатнашишди. Жумладан, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ноябрь ойида "Dubai Cup" мусобақасида ғолиб чиқди. Карима Йўлдошева бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси октябрь ойида Бишкекда бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралашининг 1-босқичида гуруҳда 1-ўринни эгаллади. Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ноябрь ойидаги "CAFA championship" мусобақасида тенгсиз деб топилди.

Йил якунланар экан, 2018 йилнинг энг яхши футболчиси ва энг яхши мураббийини аниқлаш вақти келганини эълон қилмоқчимиз. Демак, ЎФА томонидан ўтказиладиган сўровномада Ўзбекистонда ва хорижда тўп сураётган, фаолият юритаётган ўзбекистонлик футболчи ва мураббийлар иштирок этишлари мумкин. Барча ОАВ ходимлари, шунингдек, мухлисларни сўровномада фаол бўлишга чақирамиз! Ҳар битта ОАВ таҳририяти битта овозга эга, мухлисларнинг овози ҳам жамланиб, битта овоз сифатида қабул қилинади.  

2018 йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлиши керак? Ўз номзодларингизни биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга жойлаштирган ҳолда, [email protected] электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Масалан, Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси:

1.
2.
3.

Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши мураббийи:

1.
2.
3.

Энг кўп овоз тўплаган футболчи ва мураббий йил якунида ЎФА томонидан тақдирланади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика