RU

Последние новости

17:07"Валенсия" 400 млн еврога сотилиши мумкин  1 16:45Эрон чемпионати. "Зоб Оҳан" – "Фулад" (онлайн ҳисоб)  1 16:39АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи  0 16:16"Манчестер Сити" февраль ойининг энг яхши футболчисини аниқламоқда. Номзодлар ичида Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор  18 15:42"Барселона" Озарбайжонда академия ташкил қилади  0 15:17Футзал бўйича Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди: БМБ, "Оил Стар" ва СҚБ рақибларини билиб олди  0 15:08Пике 0:0 ҳисобидаги дуранг учун жамоаларга очко бермасликни таклиф қилди  11 14:40Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиб ва совриндорлари мукофот пулларига эга бўлади   0 14:27"Реал" собиқ футболчиси 48 ёшида ҳаётдан кўз юмди  3 14:00Breaking! Корея Республикаси ҳам 2031 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқчи  7 13:36"Месси "Барселона"га қайтишига ишонаман"  3 13:09"Арсенал" ва "Барселона" "Эспаньол" дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи  0 12:42Гвардиол, Бальде, Менди... FourFourTwo дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячилари рейтингини тузди  8 12:16FourFourTwo дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячилари рейтингини эълон қилди  10 11:49​"Олимпик" собиқ футболчиси Қозоғистон клубига йўл олди  0

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Владимир Сальков вафот этди Новости

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Владимир Сальков вафот этди

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Владимир Сальков 83 ёшида вафот этди.

Владимир Максимович Сальков 1937 йилнинг 1 апрель куни Украинанинг Донецк шаҳрида туғилган. Футболчи сифатида Сальков 1960-1968 йилларда Донецкнинг "Шахтёр" клубида ўйнаган.

Мураббийлик фаолияти давомида "Металлург" (Жданов), "Шахтёр" (Донецк), "Торпедо" (Москва), СССР олимпия ва миллий терма жамоаси, "Ротор", Россия олимпия терма жамоаларида ишлаган. 2001 йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган. Унинг қўл остида терма жамоамиз 19та ўйин ўтказиб 10та ғалабага эришган 3та дуранг ўйнаган ва 6 бор мағлуб бўлган. Сўнгги йилларда Сальков Москванинг ЦСКА клуби спорт директори сифатида ишлаб келаётганди.

2000 йилги шармандали Осиё кубогидан сўнг федерацияда катта ўзгаришлар бўлганди. ЎФФ бош котиби Зокир Қурбоновнинг ўрнида Бахтиёр Раҳиимов иш бошлаган. У эса ўз навбатида миллий жамоани тубда ислоҳ қилган. Бош мураббийликка Россиядан Владимир Сальковни таклиф қилганди. Унинг кетидан бир қатор хорижлик футболчилар Алексей Дионисиев, Владимир Маминов, Олег Пашинин, Алексей Поляков, Георгий Георгиев маҳаллийлаштирилди.

Владимир Сальков бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2001 йил Малайзияда ташкил этилган "Мердека кубоги"да иштирок этганди. Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг сўнгги дақиқаларда урган “олтин голи” ғолиблик олиб келганди. ЖЧ–2002 биринчи саралаш босқичи ўйинлари Тошкент ва Иорданияда бўлиб ўтган. Терма жамоамиз биринчи саралашда биринчи ўринни олиб ҳал қилувчи босқичга чиққанди. Хитой, БАА, Уммон, Қатар билан бир гуруҳдан жой олган терма жамоамиз сўнгги турдан олдин Уммон билан сафардаги учрашувда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишади. Бу эса Сальковнинг истеъфосига сабабчи бўлганди.

Сальковни кўпчилик ўта қаттиқўл, талабчан ва жаҳлдор мураббий сифатида эслайди. У матбуот анжуманларида журналистларни ва футболчиларни очиқичасига танқид қиларди.


Владимир Сальков тепада ўнгдан учинчи.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика