RU

Последние новости

00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5

ЎФАда болалар футболини ривожлантириш бўйича янги бошқарма иш бошлайди Новости

ЎФАда болалар футболини ривожлантириш бўйича янги бошқарма иш бошлайди

Футболни ривожлантириш бошқармаси Ўзбекистон Республикасидаги барча ҳудудларни қамраб олади ва футболдаги энг муҳим бўғин болалар футболи билан шуғулланади.

Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

Умид Аҳмаджоновнинг топшириғи билан тузилган янги тизим асосида ишлайдиган бошқарма қуйидаги асосий ишлар билан шуғулланади:

- Болалар футболида ёши кичрайтирилган футболчиларга қарши курашиш.
- Маълумотлар базасини шакллантириб бориш (статистика).
- Ўсмирлар терма жамоаси мураббийлари селекция ишларини олиб боришлари учун мусобақалар ташкил этиш.
- Мактабгача таълим, мактаб, маҳаллаларда футболни оммавийлаштириш ва улар ўртасида мусобақалар уюштириш.

Юқоридаги асосий ишлардан ташқари, бошқарма барча вилоятларда худди пойтахтдагидек юқори сифатда мусобақаларни ташкил этиш билан шуғулланади.

Мазкур бошқарма бўйича янги ишчи гуруҳ шакллантириляпти ва у ерда жам бўладиган ходимлар гуруҳи апрель ойининг учинчи декадасида барча вилоятларда бўлиб, май ойининг биринчи ўн кунлигида ҳудудлар географиясидан келиб чиққан ҳолда мукаммал тизим ишлаб чиқади ва уни амалга тадбиқ этади.

Бошқарма ЎФА ва Испания ФФ ўртасида тузилган меморандум асосида Ўзбекистонга Европа футболи методикасини тадбиқ этади. Шунингдек, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларда хориж клублари иштирокида халқаро мусобақаларни кўпайтирган ҳолда туризм ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

Айни пайтда болалар клубларининг хорижга чиқишини кўп кузатяпмиз. Ҳар доим ҳам истеъдодли футболчи чет элга чиқа олмайди. Бу борада ЎФА қошидаги бошқарма босқичма-босқич хориж клубларини юртимизга олиб келиш бўйича иш олиб боради. Шунда кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш имконияти чекка-чекка қишлоқ вакилларига ҳам насиб этади.

ЎФА бошқармаси истеъдодли футболчилар Европа скаутлари назарига тушиши учун мусобақалар сонини кўпайтиради ва  топ-клублар скаутларини Ўзбекистонга жалб қилади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика