RU

Последние новости

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  1 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  42 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

Нодирхўжа Юлдашев: Ахбор дода билан сафар, Боғдод қаҳрамонлари, хайр, Улуғбек ака! Новости

Нодирхўжа Юлдашев: Ахбор дода билан сафар, Боғдод қаҳрамонлари, хайр, Улуғбек ака!

Буни учтаси бирда дейдими ёки бошқа билмадим. Хуллас, Ахбор дода (Имомхўжаев) менга Боғдодга бирга бориб келиш таклифини берганларида иккиланмай рози бўлгандим.

Футбол жамоатчилигида Ахбор Имомхўжаев номини эшитмаган ва билмаган киши йўқ. Айнан шу киши, сўнгги 4 йилдан бери ўз сафарларига таклиф қилишни одат қилганликлари, менга жуда катта маъсулият юклаб келаётган эди. Ахбор дода ҳар саёҳатларига ўзларининг севимли шогирдлари, кўп йиллар давомида "Ўзбекистон Футболи" газетасини бошқарган Ойбек Юнусов олиб юрардилар. Бу саёҳатимиз ҳам Ойбек ака билан бўлишига ишонгандим. Ойбек Юнусов ҳам жуда юқори ҳурматга сазовор инсонлардан бири. 2004 йил 1-курс талабасиман. Домламиз, барчангиз ўзингиз учун амалиёт учун ОАВ ташкилотини танланг деди. Шунда мен курсдошим, Беҳзод Назаров билан "Ўзбекистон Футболи"ни танладик. Газетанинг гуллаган пайтлари. Таҳририятга борган кунимиз Ойбек акани ўзлари иш жойларида эканлар. Биринчи кунданоқ хушмуомалалик билан бизни қарши олиб, илк минбарни бердилар.

Ҳар доим ҳам сафарлар яхши кайфият билан бошланиб, яхши кайфият билан тугамайди. Ойбек акам қанилар деган саволга, Ахбор додадан "оталари вафот этибдилар, шошилинч Андижонга кетиб қолдилар", - деган жавобни олдим. 

Сафаримизни "Пахтакор" жамоасининг 70-йиллардаги моҳир ҳимоячиси Розиқ ака Турғунов тўлдирдилар. Сиз билган машҳур Красницкий билан елкама-елка туриб, юлдузли "Пахтакор"да тўп тепган Розиқ Турғунов, ўнг қанот ҳимоясида кўпчиликнинг асабини ўйнаган футболчилардан бири бўлганлар. Жусса кичик бўлсада, тезкор ҳаракатлари билан Блохин каби "Динамо" юлдузининг кўп маротаба қийнаган ҳимоячиларидан бири бўлганлар. "Пахтакор"даги фаолиятларини якунлаганларидан кўп ўтмай, ўша хунук авиаҳалокат содир бўлган эди. 

"Бир сафар Навоийнинг "Автомобилист" жамоаси сафида Красницкийга қарши тўп тепдик. Жарима зарбаси белгиланди. У тўпни тепиши заҳотиёқ эгилиб олишимиз керак эди. Агар эгилмасак, шифокор ҳам бизга ёрдам бермасди", - деб кулиб ёд оладилар Розиқ Турғунов. 

"Кимсан, Красницкийсан! Афсонасан, Собиқ Иттифоқнинг энг кучли зарбаси эгасисан. Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаси аъзосисан. Лекин шунча шарафларга қараман Гена жуда ҳам оддий одам эди. Камтар, барчага ёрдамини аямасликка ҳаракат қилган. Жамоадошларини ҳурмат қилган. У билан дарвозабонлар хазиллашмасдилар. Жазоси аниқ эди. Бир сафар "Динамо" Батуми аъзоси ўйинда уни асабига тега бошлади. Кўп ўтмай жарима зарбаси, ўша футболчи жонли деворда. Красницкий дарвозани эмас, бир пойлаб ўша ҳимоячини ағдарди. Бола бечора ҳушидан кетиб, шифокорлар уни шифохонага олиб кетишди"... Бу Ахбор доданинг хотиралари.

Режага кўра Ангренда нонушта қилишимиз керак эди. Кафеда тўхтадик. У ерда "Навбаҳор" жамоасининг 2001 ва 2004 йилларда тарбия топаётган ёш футболчилари Бухорода бўлиб ўтган турнирда қатнашиб қайтаётган эканлар. Катталар чемпионликни қўлга киритишибди, кичиклари эса тўртинчи ўрин билан кифояланишган. Азам ака бошчилигидаги ёш истеъдод эгалари фахрийлар билан эсдалик учун суратга тушдилар.

Йўл-йўлакай Ахбор дода, Боғдоддаги бу сафарги турнир Шавкатхон ва Оқилжонларнинг хотирасига бағишланаётганлигини айтиб ўтдилар. Мусобақа ҳар йили, бирон бир кишининг хотирасига бағишланиши Боғдодда анъанага айланган. 2016 йил бўлиб ўтган хотира турнирида кечки сайрга чиққан Ахбор дода ва Ойбек ака, ҳашар йўли билан қазилган Фарғона канали олдида юришса, бир манументга кўзлари тушади...


***

1994 йил. Март ойи. Соат 11:45.

Фарғона, Боғдод. Чуринди қишлоғи.

Шавкатхон хонадонида чақалоқ йиғиси эшитилди. Бир йил аввал висол оқшомини ўтказган қишлоқ йигити ўғил фарзандли бўлган эди. Ундан-да бахтиёр киши йўқ бу оламда. Қувончли хабарни тезроқ етказиш учун велосипедини "минга қўйиб" миниб борарди. Ич-ичидан хурсанд, фарзандли бўлдим. Энди мен отаман. Канал бўйлаб ғизиллаб келар экан, ўй ҳаёли уйга қаралган эди. Бир неча ой аввал мана шу канал бўйида ўзи севган ёри билан ҳаёлларга берилиб юрган пайтлари эсига тушиб кетди. Энди бу ерда уч киши сайр қиламиз. Келаси йил баҳорда ўғлим билан варрак учирамиз... Ширин ҳаёллар ила велосипедини ҳайдаётган Шавкатхонни "қутқаринг", деган товуш эсканкиратиб юборди. Сониялар ичида атрофга аланглаган Шавкатхон чўкаётган болани кўради, унинг қарама-қаршисидан эса ҳудди ўзи каби велосипедда келаётган Оқилжон ўзини сувга ташлашга тайёр турган эди. Оқилжон эрта билан почтага келган хатларни ўз эгаларига етказиш учун канал бўйидан кетаётга эди. Икки велосипеддаги таниш бўлмаган кишиларни бир нуқтада тўқнаш келишларига яқин, каналнинг у томонидан, бу томонига диаметри унча катта бўлмаган "трубадан" ўта туриб 9 ёшли болакай сирғаниб кетган эди.

Оқилхон ва Шавкатхон велосипедда қизиб турмаганмилар. Тана иссиқ, сув муздек. Болакайнинг жони ширин, ҳаётга келиб ҳали нимани кўрди? Икки қаҳрамоннинг ҳаёлидан бир зум шу фикр ўтди, қутқариш керак. Иккиси бирданига велосипедни ирғитиб ўзини сувга отди. Воқеалар ривожи шу тазда тез кўриниш олиб кетди-ки, 20 ёшли Шавкатхон сузишни билмаслигини унутиб ўзини каналга отди. Унинг кетидан Оқилхон чўкаётган ҳамқишлоғини қутқариш учун ўзини сувга ташлади. Сониялар ичида Шавкатхон ва Оқилхон кичкинтойни бир-бирларига узатган ҳолда уни сойга чиқариб қўя олдилар. Шу пайт...

Иссиқ тана эмасми, бирданига совуқ уларнинг оёқларидан олди. Томир тортишиб қолиши натижасида Шавкатхон ва Оқилхон бир-бирларига тирмашиб қолдилар. Аксига олиб Шавкатхон сузишни билмайди... Табиат ўз сўзини айтди, икки тананинг оёқларини бошқариб бўлмасди, сой узоқлашди, бир неча соат аввал оталик бахтига сазовор бўлган Шавкатхоннинг ўғил фарзанди туғруқхонани бошига кўтариб йиғлашида аламли нидо бор эди...

***


Ҳаётда анча таъсирчан инсонман. Бу воқеа айнан шундай аянчли кўринишда якунига етди. Тўғри, бироз ҳикоя аралаштирдим. Лекин ўша куни бўлган воқеаларни кўз олдингизга келтирар экансиз, шунга яқин ҳолат бўлганлигини тасаввур қилишингиз қийин эмас. Қаҳрамон бўлиш учун катта бир ишни амалга ошириш шарт эмас, Қаҳрамон бўлиш учун инсон қаҳрамонларча қарор қилиши керак. Сузишни билмасада, ўз жонини қурбон қилганларни қаҳрамон деб аташ эса бизнинг бурчимиз. Ҳаким Назаровнинг фарзанди, Ойбек Назаров ташаббуси билан Чуринди қишлоғида бўлиб ўтган мана шу хотира мусобақасида иштирок этиш насиб қилганидан хурсанд бўлдик. Оз бўлсада, 1994 йил вафот этганларнинг ота-онасини хушнуд қилганимиздан бироз бўлсада хурсанд бўлдик. Аммо ўша воқеани кўз олдимизга келтирар эканмиз, алам билан хўрсиниб қўямиз.

1994 йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси XII Осиё ўйинларида зафар қучиб, мустақил Ўзбекистон футболи тарихидаги илк олтин медалларни тақдим қилдилар. Ўхшашликни қаранг, юқоридаги машъум воқеадан кўп ўтмай вакилларимиз япон майдонларида зафар қучиб қайтган эдилар. Қишлоқда турнир давом этаяпти. "Антена" яхши ишламаяпти. Аранг, "телеграм"га кирдим. 

***

2017 йил. 4 май. Соат 14:30.

Тошкент, "Пахтакор" Марказий стадиони.

Дилшод Нуралиевда ишим бор эди. "Пахтакор" футбол клубининг "Ёшлик" аренасидаги мураббийлар хонасига кирдим. Клубнинг 2005 йилларда тарбия топаётган футболчиларининг мураббийи Улуғбек Рўзимовнинг ёрдамчиси, Фарҳод Нишоновни кўриб қолдим. Бу йил Рўзимов жамоасини Европадаги бирота турнирга олиб боришни мақсад қилган эди. 

"Нодир ака, кўриб қолганим яхши бўлди, Улуғбек акам айтаётган эдилар. 2005 йиллар ўртасида халқаро мусобақа қилсак, 5-6 хориж жамоалари келмоқчи. Ташкилотчи Сиз бўлсангиз", - дея гап очиб қолди Нишонов.

Мен учун айни муддао. Турнирларимизда энди хориж  жамоалари ҳам иштирок этади. Гап йўқ, мен бундан фақат хурсанд бўламан.

- Унда, Улуғбек акам даволаниб олсинлар, келаси ҳафта учрашамиз. Айтиб қўяман, раҳмат!

Шу билан диалог ўз якунига етди. Август ойида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб катта мусобақа ўтказишни режалаштириб юргандим. Турнирга ҳомий топилганидан ҳам хурсанд бўлгандим.

***

Нохуш хабар... "Улуғбек Рўзимов вафот этди"... Ишлаб кетган "телеграм"дан келган биринчи хабар. Бу ерда турнир давом этаяпти, ҳамма хурсанд. Ўйин авжида. Ахбор ва Розиқ додалар ўйинни кузатишяпти. Учрашув ҳам ўз ниҳоясига етди. Тақдирлаш маросими тугади. Тугашини кутдим. Айта олмасдим. Меҳмонларга ажратилган уйга кета туриб, "дода, Осиё ўйинлари ғолиб, Улуғбек ака Рўзимов вафот этибдилар"...

Барчамиз хўрсиндик, иккинчиси кетди...

Бундан 6 йил муқаддам Россияда истиқомат қилаётган, ўша машҳур ўйин, Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувида қаҳрамонларча дарвозамизни муқаррар голлардан сақлаб келган Юрий Шейкин вафот этган эди.

Тошкент - Боғдод - Тошкент.

Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика