RU

Последние новости

00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  13 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1

"Насаф" стадиони директори: “Эртага бўладиган ўйинни байрамдек ўтказамиз” Новости

"Насаф" стадиони директори: “Эртага бўладиган ўйинни байрамдек ўтказамиз”

Теги :  Насаф
Айни пайтда Қарши шаҳрида қор ёғиши давом этмоқда. Бу ҳолат футбол ишқибозларини бироз хавотирга ҳам солиши турган гап.

“Марказий” стадиони ходимлари бу об-ҳавога тайёрмиди? Шунга аниқлик киритиш мақсадида, стадиони директори Бахритдин ака Эгамбердиевни суҳбатга тортдик.

-Бугун Қаршида ноқулай обҳаво бўлиши, яъни қор ёғиши бизга аввалдан маълум эди. Фаолиятимиз юзасидан синоптикларнинг маълумотидан доимо хабардор бўлиб турамиз. Албатта, “Марказий” стадионимизда қиш фаслидаёқ катта футбол учрашуви бўлаётгани қувонарли ҳол. Аммо бундай ноқулай об-ҳаво биз учун бироз ташвишли ҳам. Аммо стадионни ўйинга тайёрлаш бу –бизнинг вазифамиз ва бурчимиз. Бундай об-ҳаво мухлисларнинг ҳам, футболчиларнинг ҳам кайфиятига салбий таъсир қилмаслигига ҳаракат қиламиз. Ноқулай об-ҳавони биринчи марта кўраётганимиз йўқ. Футбол майдонини ва стадион ўриндиқларни қордан тозалашга барча техникаларимиз ҳамда ишчиларимиз шай ҳолатда туришибди. Эртага 130 нафарга яқин ишчи-ходимларимиз стадионни қордан тозалашга жалб этилади. Айни пайтда стадионимиз футбол майдони махсус қоплама билан ёпилган. Бу қоплама майдонни қордан асрайди. Эртага футболчиларнинг яшил майдонда бемалол ҳаракат қилишларини таъминлаймиз. Мақсадимиз, эртага бўладиган футбол учрашувини байрамдек ўтказиш. Бундай об-ҳаводан футбол ишқибозлари ҳеч қандай хавотирланмасликларини сўрайман. Ҳозир юртимизда қиш фасли. Мухлисларнинг эса иккиланмасдан стадионимизга ташриф буюраверишларини сўраган бўлар эдим.

Учрашувга чипталар сотуви давом этмоқда. Мабода кимдир чипта харид қилишга улгурмаган бўлса, марҳамат чипта харид қилаверишсин. Бундай учрашувни бевосита стадионга келиб томоша қилишга нима етсин.

“Марказий” стадионимизга марҳамат қилинг. Мақсадимиз, эртага бўладиган футбол учрашувини байрамга айлантириш", - деди стадион директори.

Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика