Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"
05 окт 02:13
Новости
Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"
Суперлига 24-тур доирасидаги "Бунёдкор" — "Насаф" (2:2) ўйинидан сўнг мезбонлар ўйинчиси Имеда Ашортиа сайтимизга кичик интервью берди.
Ўйин ҳақида фикрингиз...
Менимча, томоша қилишга арзигулик ўйин бўлди, чунки иккала жамоа ҳам яхши ва ҳужумкор футбол намойиш этди. Шу боис, ҳар икки томон ҳам кўпроқ гол уриш имкониятига эга бўлди. Ўйлайманки, ўйинни кўриш учун стадионга ташриф буюрган мухлислар бундан жуда мамнун бўлишди.
Бугун Суперлигадаги бешинчи голингизни урдингиз. Мавсумдаги натижангиздан қониқдингизми?
Биласизми, гол уриш доим яхши, аммо футбол фақат гол уриш ёки голли узатма амалга оширишдан иборат эмас. Энг муҳими – жамоага ёрдамингиз тегиши. Аммо гол урган лаҳза, албатта, ўзгача ҳис-туйғу пайдо бўлади. Айниқса, ҳужумчига янада кўпроқ ишонч бағишлайди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии