“Машъал”нинг етти нафар футболчиси "Насаф"га қарши ўйнамайди
18 мая 2017 14:06
Новости
“Машъал”нинг етти нафар футболчиси "Насаф"га қарши ўйнамайди
“Машъал” жамоаси “Насаф”га қарши Ўзбекистон чемпионатининг 11-тур ўйин олдидан бир қатор йўқотишларга дуч келди.
Бугунги ўйинда муборакликларга етти нафар футболчи: Ботир Носиров, Сардор Раҳмонов, Аббос Шодмонов, Абдуллоҳ Олимов, Кенжа Тўраев, Жамолиддин Убайдуллаев жароҳати туфайли ва Шаҳзод Шайманов сариқ карточкалари тўрттага етганлиги сабабли ёрдам бера олишмайди.
Эслатиб ўтамиз, воҳа дербиси бугун Ғузор марказий стадионида соат 18-30да бошланади.
Комментарии