RU

Последние новости

03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  11 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  16 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  53 00:34Испания кубоги. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  2 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  5 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  31 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  11

"Локомотив" футбол клубининг ТТЙМИ стадионига кираверишда рўй берган муаммолар бўйича баёноти Новости

"Локомотив" футбол клубининг ТТЙМИ стадионига кираверишда рўй берган муаммолар бўйича баёноти

Теги :  Локомотив
Кеча, 15 сентябрь куни ТТЙМИ стадионида "Локомотив" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги 1/2 финал босқичидан ўрин олган жавоб учрашуви ўтказилди.

Ўйинга бўлган эътибор юқорилиги боис стадионга кўп сонли мухлислар келиши кутилганди ва шундай бўлди ҳам. 

Хабарингиз бўлса керак, мазкур учрашув қайси стадионда бўлиб ўтиши тўғрисида бирданига бир қарорга келинмади. Дастлаб ўйин ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиши ҳақида хабар бердик, бироқ кейинчалик жой номи ўзгариб, охир-оқибат ТТЙМИ варианти қолди. Ушбу стадион институт ҳудудида жойлашгани боис хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан ўйинга атаб чипта чиқариш ва чипталар сони 2000 (икки минг) донадан ошмаслиги "Локомотив" футбол клубига вазифа этиб юклатилди. 

Натижада клуб шунга монанд иш юритиб икки минг дона чипта сотувга чиқариб, чипталар нархи CIP ўриндиқлар учун 15 минг сўм, бошқа секторлар учун 5 минг сўм этиб белгиланди. Аммо ўйин пайтида шундай ҳол юз бердики, аксарият мухлислар ҳатто чипта сотиб олган бўлишларига қарамай, стадионга кира олишмади. Бунинг сабаби шундаки, баъзи ишқибозлар йўлини топиб бепул стадионга кириб кетишди. 

Кимлардир стадион атрофидаги тўсиқлардан ошиб кирган бўлса, яна кимлардир милиция ходимларини чалғитган ҳолда ўтиб кетишди. Натижада айрим милиция ходимлари ўз вазифаларини тўлиқ бажара олишмади. Стадионда жойлар сони чекланган эмасми, бунинг оқибатида қўлида чипта бўла туриб стадионга кира олмай қолганлар билан тушунмовчилик юзага келди. Ва шу тариқа ҳатто чиптаси борлар ҳам стадионга кира олишмади. Ҳатто клубимиз раҳбарияти ва баъзи ходимларимиз ҳам стадионга кириш борасида қийинчиликка дуч келишди. Қачонки "Биз шу ўйинда мезбонмиз, бизнинг жамоа ўйнайди" деб ётиғи билан тушунтирилганидан сўнггина милиция ходимлари томонидан киришга рухсат берилди. 

Мухлисларга шуни маълум қиламизки, ўйин бўладиган кунлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида стадион тўлиқ Ички ишлар вазирлиги назоратига топширилади. Яъни, бунда клубнинг чипта чиқариб сотишдан бошқа роли қолмайди. Мухлисларнинг ичкарига киришини эса тўлиқ милиция ходимлари назорат қилади. Бошқача айтганда, клуб бу ерда фақат ўйиннинг ўзи билан боғлиқ масалаларни ҳал этиши мумкин. "Локомотив" футбол клуби чипта сотиб олган бўлишига қарамай, стадионга кира олмай қолган мухлисларнинг ҳолатини тушунади ва кейинги ўйинларда бундай воқеа бошқа рўй бермаслиги учун зарур чора-тадбирларни ўрганиб чиқади. 

"Локомотив" футбол клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика