RU

Последние новости

19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК  1 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  3 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   11 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  10 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  10 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  23

Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик" Новости

Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Арал" - "Локомотив" ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

- Биз рақибдан кўра иккита кўпроқ хато қилдик. Замонавий футболда ҳар бир вазият учун максимал куч билан ёндашиш керак. Бугунги 90 дақиқа мобайнида биз бу борада рақибдан ортда қолдик. Ундан ташқари, биз "Арал" каби яхши даражадаги жамоага бундай вазиятларни бермаслигимиз керак эди. Бугун ҳам ҳакамликда муаммолар бўлди. Иккинчи ўтказиб юборилган голда фол бор эди, фойдамизга пенальти берилмади. Бу ҳакамнинг виждонига ҳавола. Пенальти вазиятини кўрдик, пенальти бор эди. Иккинчи голда ҳимоячимиз тўпни йўқотганида фол бор эди. Ҳакам ўйинни давом эттиришни истади, натижада дарвозамизга гол урилди. Майдоннинг ҳолати ҳам унчалик зўр эмасди. Ўйинолди машғулотга чиққанимизда ҳаво ҳарорати 60дан юқори эди. Майдон шунчаки ёнаётганди. Бундай пайтда кечки соат 6да футбол ўйнаш жуда оғир. "Арал" жамоаси футболчилари майдоннинг бундай специфик ҳолатига ўрганган, қўшимчасига жуда иссиқ ҳаво ҳам бор. Латвиядаги футбол мактабида ишлаганимда ҳам у ердаги майдон бу ерникидан анча яхши эди. Бу майдондаги тўпнинг сакрашини тахмин қилиб бўлмайди. Биз жуда ёмон ўйнадик, кўп хатолар қилдик. Шундай бўлса ҳам бу майдон билан нимадир қилиш керак. 

- "Локомотив" футболчилари бугун ғалабага иштиёқсиз майдонга тушгандек кўринди.

- Йўқ, мавсум давомида бизда иштиёқ юқори бўлмоқда. Аксинча, рақиблар кўп нарсаларни исботлаш учун майдонга тушишди. Улар ўз мухлисларига, мураббийларига номинал фаворитдан ёмон ҳолатда эмаслигини кўрсатишни исташди. Шу сабабли ҳар бир ўйиннинг биринчи дақиқасидан то охиригача курашиш керак. Бугун бизда бу ўхшамади. Биз ўзимиз яратган вазиятларимизга бор кучимизни ишлатишга ҳаракат қилдик. 

- Бугун асосий камчилик нимада бўлди: тактика, вазиятлар яратиш ёки эътиборнинг йўқолиши?

- Менимча футболчилар ўзларини ўйинга бағишлай олишмади. Таркибдаги футболчиларнинг маҳоратини инобатга олсак, бизда бу ёмон эмас. Бундай ўйинларга жамоани руҳлантириш осонмас. Чунки рақиб ўз майдонида ҳар бир микровазиятда ҳам гол уришга ҳаракат қилади. Биз ҳар бир эпизодда мағлуб бўлаверсак, албатта, ғалаба қозона олмаймиз. 

- Натижага қарамасдан бугун жамоангизда яхши ҳолатлар бўлдими?

- Биз бугун тўп билан кўпроқ бўлдик ва рақибни кўп ҳимояда ушладик. Ҳимоядан ҳужумга тезроқ ўтдик, яхши паслар ўйнаётганимизда майдон тугаб қолаверди. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлиши керак эди. Даврон Ҳошимов қанотдан тўпни оширганида пас яхши чиқди, бироқ майдон торлик қилиб қолди. 

- Шу орқали биринчи давра якунига етди. Жамоа иккинчи даврага тайёргарликни қандай олиб боради?

- Барча жамоалар каби. Олдинда бизни катта меҳнат кутмоқда. Чунки бу ерда кураш жуда катта. Лигадаги барча жамоалар ўйиннинг бошидан охиригача курашмоқда ва очколар олишга интилмоқда. Биз ҳам кейинги ўйинларда ҳозиргидагидан кўра анча яхшироқ бўлишимиз керак.

Рейтинг:    

Комментарии

   
25 июн 04:03:35
Bek
Оббооооо бохонанимас бохоналарни укидилами???? Сан супер пупер лигадамас про лигада уйнавоссан оролни футболчилариям ушетта уйнади намунча вохима кивоссан???? Латвиями литвами деб прибалтикани кушибсан ула европадаю уладан поля масаласида проблема йук просто ИТАЯН адам ставка кигандила китайдаги эски хамтовоклари билан биза атайлаб керели результатни килиб бердик полюбому келаси йил биза жахонгир, диер, ровшан тогамни артел лигасидаги любой ногорасида уйнемиза дегин бохона кимасдан!!! Пеналти бормуш повторни курганмуш эй галча бывшый высшый хозирги артел лигада вар буб туриб 8та камерада бази судьяла курмаган (или куришни хохламаган) нарсани сан максимум 4та камерада каттан курдин? Просто бохона киме мард буб борини эткин! Сан ишлаган уша европани бир кисми прибалтикада шунака уйинла буганида давно додвой килиб чикишарди! И сан зуууур такой тринер бусен бошка жойда ишлардин короче
   
25 июн 01:19:38
Buhgalter
Бахоналар хам куп экан
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика