RU

Последние новости

08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  14 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  3 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  12 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2

Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда Новости

Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда

Футболчининг фаолиятида янгилик бўлиши мумкин.

"Интер Майами" ва Аргентина терма жамоасининг юлдуз футболчиси Лионель Месси Махд академияси директори Абдулло Ҳамад ҳамда Саудия Арабистони Про лигаси вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Саша Тавольери ижтимоий тармоқ X (собиқ Twitter) орқали хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, томонлар ўртасида музокаралар жуда илгарилаб кетган. Қандай қарор қабул қилинмасин, Месси қаерда тўп тепишни шахсан ўзи танлайди. Шунингдек, Аргентина терма жамоасии футболчиси Эр-Рияд шаҳри билан яхши танишлиги ва у ердаги уйлар ҳамда мактаблар унда катта таассурот қолдиргани таъкидланган.

Айни пайтда Лионель Месси АҚШнинг "Интер Майами" жамоасида тўп тепмоқда. У аввалроқ ПСЖ ва "Барселона" клубларида ўйнаган. Шунингдек, у футболчилик фаолиятини "Ньюэллс Олд Бойз" академиясида бошлаган. Месси ўз карьераси давомида кўплаб совринларни қўлга киритган, жумладан, 2022 йили Аргентина билан жаҳон чемпиони бўлган ва саккиз марта "Олтин тўп"га сазовор бўлган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика