Тареми Теҳронни тарк этди
26 июн 2025 11:20
Новости
Тареми Теҳронни тарк этди
"Интер"нинг эронлик футболчиси Меҳди Тареми Теҳронни тарк этишга муваффақ бўлди, деб хабар берди La Gazzetta dello Sport.
Нашр маълумотларига кўра, ҳужумчи она шаҳри Буширга оиласини кўриш учун борган. Эронлик автомобилда минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтган ва жамоага хавфсиз жойда эканлигини айтган.
Аввалроқ 32 ёшли футболчи Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли ватанини тарк этиб, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "нерадзурри" сафига қўшилишда қийналаётгани маълум бўлганди.
Жумага ўтар кечаси Исроил ҳаво кучлари самолётлари Эроннинг ядровий иншоотларига зарба берди. Бунга жавобан Эрон шанбага ўтар кечаси Исроилга ракета учирди.
Италия чемпионатининг ўтган мавсумида Тареми "Интер" сафида 26 ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати АҚШнинг 11 шаҳрида ўтказилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии