RU

Последние новости

22:24ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси эълон қилинди  0 22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  65 21:27Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади  6 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  5 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  2 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  13 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  11 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  3 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0

Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат Новости

Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат

"Ризеспор" клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ҳусниддин Алиқулов билан амалдаги шартномани узайтиришга қарор қилди.

Клуб футболчининг сўнгги уч йилдаги муваффақиятли иштироки ва жамоага бўлган садоқатини инобатга олиб, шартномадаги «+1 йил» вариантидан фойдаланди. Эндиликда ҳамюртимиз 2026-2027 йилги мавсум якунига қадар турк клубига тегишли бўлади.

Бироқ, бу хушхабар билан бирга футболчининг соғлиғи борасида нохуш маълумотлар ҳам тасдиқланди:

Жароҳат тафсилотлари: «Гёзтепе»га қарши баҳсда Алиқуловнинг олдинги хочсимон боғламлари йиртилгани, тизза қопқоғи шикастлангани, шунингдек, ички ва ташқи менискларида йиртилиш, қон кетиши ва шиш аниқланган.

Тикланиш муддати: 26 ёшли ҳимоячи тез орада операция қилиниши режалаштирилган ва унинг майдонга қайтиши учун 6 ойдан 9 ойгача вақт талаб этилади.

Мавсум якунланди: Ҳусниддин Алиқулов учун жорий мавсум муддатидан аввал якунланди. Демак, у ЖЧ-2026да иштирок этмайди.

Рейтинг: -15   

Комментарии

+3   
09 фев 20:54:35
???????????????????? ????????????????????
Аллоҳ асоратсиз шифо берсин! Аллоҳумма амин!
+3   
09 фев 20:54:18
Abb
Оллохим шифо бер тезрок тузалиб ойласмга к,айтсин
+2   
09 фев 21:27:20
STENLESS..R
Хусниддин химояга кучли уйнарди гохида олдинга чикиб Бош билан голлар уриб турарди. Аллох шифо берсин.
+2   
09 фев 21:22:12
Абдулазиз Кодиров
Оллох шифо берсин.
+2   
09 фев 21:04:13
Baxtiyor Nazarov
Terma jamoani tortib yurgan sanoqli o'yinchilardan edi. Afsus!!! Alloh shifo bersin
+1   
09 фев 22:39:17
Javlon Samarqand
Майли Хусниддин нима ҳам қилаолардик Мусобақада қатнашиш пешонанга ёзилмаган екан согайиб кет соглигинг Фудболдан устун хўдо хохласа кейинги ЖЧ албатта қатнашасан
+1   
09 фев 21:51:16
Abdusalom Mirzayev
Келинглар, ҳаммамиз шу ватандошимизни, қондошимизни тезроқ шифои комил топишини яратгандан сўраб дуо қилайлик, албатта ижобат бўлади иншааллоҳ.
+1   
09 фев 21:43:14
Адхамжон Низамов
Афсус.Аллох тезрок шифои комил ато этсин.
+1   
09 фев 21:37:59
насрилло
Футбол уз йу́лига,яна бир йил маоши аник Туркияда,футболчилик фаолиятини якунлаб секингина мураббийликка утиб кетиши мумкин!!!Хеч кандай нарса согликка тенг келаолмайди!!!
+1   
09 фев 21:33:28
Otabek
Осон эмас буларгаям, шифо берсин.
   
10 фев 13:25:24
Ultay
Яхши футболистларимиздан бири. Деярлик танкид килинмайди
   
10 фев 08:30:07
Азим Исмаилов
Худо хохласа осие кубоги 2027 йилда хусанов билан зур тандем булиб осие кубогини олишади
   
09 фев 21:48:59
Soccerland777
Кўп жароҳат олди-да шу бола....
   
09 фев 21:46:17
Haqiqat-2
Қатардаги Осиё кубогини ҳам жароҳат туфайли ўтказиб юборган эди!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика