"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи
26 июн 11:52
Новости
"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи
"Брентфорд" футбол клуби раҳбарияти британиялик жанубий африкалик бизнесмен Гэри Лабнер ва англиялик кинорежиссёр Мэтью Вон билан Англия Премьер-лигаси клубига миноритар сармоялар борасида музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда "The Athletic" хабар берди.
Вон Британиянинг "Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри, шунингдек, "Kingsman" франшизасининг яратувчиларидан бири сифатида танилган.

"Брентфорд" 2021/22 йилги мавсумдан бери АПЛда ўйнамоқда. Жамоа ўтган мавсум турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаганди.
Мавсум оралиғида бош мураббий Томас Франк жамоани тарк этиб, "Тоттенхэм"га йўл олди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии