"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти
26 июн 10:06
Новости


"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти
Жорий мавсумда мағлубият нималигини билмай келаётган "Насаф" охирги учрашувларда формага кириб олган — "Пахтакор"ни қабул қилади.
Икки жамоа чемпионат доирасида шу пайтга қадар 56 бор тўқнаш келган. Умумий ҳисобда "шерлар" устун — 30 ғалаба. "Аждарлар" 12 марта зафар қучган, 14 беллашув дуранг билан якунланган. Қаршидаги 28 учрашувда эса вазият анчагина тортиш. Мезбонлар 10 марта ғалаба қозонган бўлса, "Пахтакор" 9 сафарда зафар қучган. Яна 9 ўйинда томонлар очколарни бўлишиб олишган.
Қизиғи шундаки, "Пахтакор" Қаршида 2021 йилдан буён на ғалаба қозона олмоқда, на гол ура олаяпти. Ўшанда жамоа драматик учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Аммо шундан кейинги учрашувларда тошкентликлар Қаршида "Насаф" дарвозасини ишғол эта олмади — 0:0, 0:0 ва 1:0 ҳисобидаги учрашувлар шунга гувоҳ.
Ҳар икки жамоа жорий мавсумда юқори ўйин намойиш этиб келмоқда. Шу боис, навбатдаги қарама-қаршиликдаги ҳар бир гол, ҳар бир имконият — қимматли бўлади. Учрашув эртага 20:00да бошланади.
Похожие новости

Комментарии