RU

Последние новости

00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  5 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  19 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  10 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  58 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  3 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  2 18:35Сон Туркияда тўп тепиши мумкин  0

"Испаниядаги йиғин, "Химки"га ўтмагани, Бельгия ва Францияга қарши ўйинлар ҳақида" — Иброҳимҳалил Йўлдошев билан интервью Новости

"Испаниядаги йиғин, "Химки"га ўтмагани, Бельгия ва Францияга қарши ўйинлар ҳақида" — Иброҳимҳалил Йўлдошев билан интервью

"Пахтакор" юртимизда турли жамоаларга футболчи етаказиб беришда етакчи клуб эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Асосий таркибга кириш учун рақобат кучли бўлгани боис клуб ўз тарбияланувчиларини ўйин амалиёти билан таъминлаш мақсадида Суперлиганинг бир нечта жамоаларига ижарага беради. Бугунги суҳбатдошимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳам "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланади, ўтган мавсумни ижара асосида "Бунёдкор"да ўтказган футболчининг жорий йилда "шерлар" сафида тўп тепиши аниқ бўлиб улгурди. Иқтидорли ҳимоячи "Бунёдкор"даги ажойиб ўйинлари билан мухлислар, қолаверса скаутлар эътиборига тушди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилинди. Яқинда ушбу футболчини суҳбатга чорлаш асносида ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 

- Иброҳимҳалил футболимизда етишиб чиқаётган ёш футболчилардан бири ҳисобланасиз. Шундай экан футболдаги илк қадамларингиз мухлислар учун қизиқлиги табиий...

- Футбол тўгарагига кўпчилик сингари 5-6 ёшдан бормаганман. Дастлаб, тўрт ёшимдан бошлаб таэквандо спорт тури билан шуғулланганман. 11 ёшдан эса "миллионлар" ўйинига меҳр қўйишни бошладим, якуний қарорни қабул қилишга келганда футболни танладим. Янгиердаги футбол тўгарагида бир йилга яқин машғулотлар ўтказиб, сўнг еттинчи синфга кўчиш арафасида Тошкентга "Пахтакор" футбол академиясига келганман. 

- Сизни "Пахтакор"га одатдагидек селекционер мураббийлар олиб келишганми?

- Ушбу жамоага ўтишим тарихи шундай бўлган: адашмасам, ўша вақтда 12 ёшда эдим. Янгиерда футбол бўйича турнир ташкил қилинган. Барча вилоятлардан ташриф буюрган жамоалар билан куч синашганмиз. Мусобақани кузатиш учун Тошкентдан селекционер мураббийлар келишганди. Учрашувлар якунлангач, бир мураббий олдимга келиб, қайси рақамда ўйнаганимни сўради ва "Пахтакор"га таклиф қилди. Эртаси куни мураббий ва дадам билан Станислав Кудряшовни олдига бордик, айнан шу инсон қўл остида футбол сир-асрорларини чуқурроқ ўргана бошладим. Ўзимда ҳам пойтахтнинг бирор жамоасида тўп тепиш нияти бор эди. 

-  Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан турли мамлакатларда йиғинларда иштирок этгансиз. Ҳусусан, Испаниядаги ташкил қилинган ўқув-машғулот йиғинини алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим. Боиси шундаки, бунда вакилларимиз Бельгия, Франция, Шотландия каби термалар билан беллашган. Ушбу учрашувлар билан боғлиқ ёдда қолган лаҳзалар билан ўртоқлашсангиз...

- Испаниянинг Малага, Марбелья каби шаҳарларида олиб борган йиғинларимиздан ажойиб таассуротлар қолган. Бельгия, Шотландия, Франция каби терма жамоаларга қарши майдонга чиққанмиз. Кўрсатган ўйинимиздан бутун жамоа қониқиш ҳосил қилган. Икки учрашувда дуранг натижа қайд этиб, сўнгги баҳсда франциялик тенгқурларимизга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганмиз. Рақибимиз барибир кучли эди. Испанияга яхши шаклланган, аҳил таркиб йўл олганди. Умуман топ даражадаги термаларга муносиб қаршилик кўрсатганмиз, деб ўйлайман. 


- Дарҳақиқат, Отабек Ғуломхўжаев мураббийлик қилган бу ёшдаги терма жамоа ҳеч бир рақибдан қўрқмасдан ишонч билан ҳаракат қиларди. Устун келса, келардики, лекин ўз даражасидан паст ўйнамасди...

- Ҳа, ёшлар терма жамоасини биринчи бўлиб Отабек ака бошқарган. Ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бор. Менимча, Отабек ака услубларини ва фалсафаларини жамоага яхшироқ сингдира олган ва тушунтира олганлар. Улар шу ёш тоифасидаги болалар билан кўпроқ ишлаганлари ҳам фойда келтирди, дея оламан. Кўпроқ битта таркибни шакллантиришга урғу берганлари сабаб шундай натижаларга эриша олдик. 

- Осиё чемпионати саралаш босқичидан олдин терма жамоада муҳит қандай бўлган? Чунки, ўша турнирдан обироз олдин мусобақа мезбонлиги Ўзбекистонга берилганди, бу эса истаймизми йўқми хотиржамлик берарди. Бу борада ЎФА раҳбарлари мусобақага кетиш олдидан қандай мақсад қўйишганди?

- Осиё чемпионати мезбонлиги Ўзбекистонга берилганини Иорданиядаги йиғин чоғида эшитгандик. Мазкур хабардан барчамиз хурсанд бўлганмиз. Лекин жуда қувониб кетиб бўшашмадик. Мураббийлар, раҳбарият чемпионат мезбонлиги бежиз бизга берилмаганини исботлашимизни таъкидлашди. Биздан хотиржамликка берилмасдан ўз ўйинимизни кўрсатишимиз талаб қилинарди. 

- Саудия Арабистони билан ўтганган учинчи тур учрашуви қизиқарли ва шиддатли руҳда кечгани кўпчиликнинг ёдида. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иккинчи бўлимда рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаган, кетма-кет ҳужумлар натижасида ҳисобни тенглаштирганди. Қизиқ танаффусда қандай гаплар айтилган?

- Саралашда мезбон жамоа Саудия Арабистони эди. Ўйиндан олдин мураббийлар икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишимизни айтишди. Бўлим охирлаб бораётганида пенальтидан гол ўтказиб, 0:1 ҳисобида танаффусга йўл олдик. Голдан сўнг кўп футболчиларнинг руҳияти тушиб кетганди, кайфият йўқ эди, десам муболаға бўлмайди. Мураббийларнинг тўғри кўрсатмаси билан футболчилар ҳеч нарса рўй бермагандек майдонга тушди. Бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамасдан, ҳужумкорликни ошириш ҳисобига мувозанатни тикладик.  

-  Турнирдан сўнг Отабек Ғуломхўжаевнинг ишдан олинишини ва Темур Кападзенинг тайинланишини футболчилар қандай қабул қилди?

- Ушбу ҳолатни жамоадагилар тўғри қабул қилди. Барибир ҳаммаси ЎФА раҳбарларининг қўлида эди. Очиғи, бирор нарса дея олмайман.

- Ўтган мавсум "Бунёдкор" жамоасида ўйнаб мухлислар, скаутлар эътиборига тушдингиз. Бу жамоа фаолиятингизда туб бурилиш ясадими?

- Албатта, "Бунёдкор"да ўйнаганим учун мухлислар назарига тушдим. Мазкур жамоада тўп тепиб ўсишга эриша олдим, деб ўйлайман. Барибир Суперлигада ўйнаш бошқача завқ беради. Шу орқали хорижлик скаутларни ҳам эътиборини жалб қилдим. 

- Жамоадаги шароитлар, муаммолардан келиб чиқиб айтганда тўртинчи ўрин қониқарли натижами?

- Муаммолар ўз йўлига. Биз имкон қадар мавсумни юқори ўринларда якунлашни кўзлагандик. Мағлубиятлар, хатолар футболчилар учун ўзига хос дарс вазифасини ўтади. 

- Мавсум ўртасида сизни Россиянинг "Химки" жамоаси ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган экан. Мазкур трансфер амалга ошмагани нима билан боғлиқ?

- Тўғри, "Химки" чақиргани ёлғон маълумот эмас. Мени жамоанинг эски директори таклиф қилганди. Бироқ, у ерда раҳбарият ўзгаргани сабаб трансфер амалга ошмади.  Агарда аввалги директор лавозимида қолганида балки ҳозир "Химки"да бўлардим. Украина клубларидан ҳам чорловлар тушди. Якунда бир қарорга келиб "Пахтакор"да қолдим. 

-  Жорий йил юртимизда ўтиши кутилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг қолдирилишига муносабатингиз қандай? Футболчилар нима йўқотиши мумкин?

- Осиё чемпионатининг қолдирилиши бизнинг ёш тоифамиздаги футболчилар учун яхши бўлмади. Бу - футбол, унда ҳамма нарса рўй бериш эҳтимоли бор. Мусобақанинг қолдирилишига пандемия сабаб бўлди. Атайин қилингани йўқ. Ҳеч нарсани йўқотмадик, ҳаракат қилишда, ўз устимизда ишлашда давом этишимиз даркор. Эндиликда кейинги йилларда олимпия терма жамоаси билан халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга бор кучимизни берамиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика