"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин
07 дек 14:43
Новости
"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин
Саудияликлар 33 ёшли футболчининг трансфери учун мерсисайдликларга 80-100 млн евро таклиф қилиши мумкин.
Манбага кўра, мисрлик вингерни сотиб олишга MLS клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо молиявий шартлар бўйича Саудия Арабистони жамоалари билан рақобатлашиш қийин.
Аввалроқ Салоҳ "Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот билан муносабатлари ёмонлашгани, шунингдек, ҳозирги вазиятда ўзини айбдор ҳис қилаётганини таъкидлаганди.
Ҳужумчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 45 млн еврони ташкил этади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии