Иньеста "Барселона" таркибида энг кўп ўйин ўтказган иккинчи футболчи
15 авг 2016 10:41
Новости
Иньеста "Барселона" таркибида энг кўп ўйин ўтказган иккинчи футболчи
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоа таркибида шахсий ютуқларни қўлга киритишда давом этмоқда.
"Севилья"га қарши ўтказилган Испания Суперкубоги доирасидаги биринчи баҳс футболчи учун Каталония клубидаги 594-ўйин бўлди. Бу борада у фақатгина "кўк-анор ранглилар"нинг собиқ аъзоси Хави Эрнандесдан ортда қолмоқда. Хави Испания гранди учун 766 учрашув ўтказган. Иньеста Карлес Пуйоль (593), Мигели (549) ва Виктор Вальдес (533) каби футболчиларни ортда қолдирди.
"Барселона" "Севилья"ни меҳмонда 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жавоб беллашуви 18 августда ўтказилади. Иньестанинг ўзи учрашувнинг 36-дақиқасида тиззасидан жароҳат олди ва майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.

Комментарии