RU

Последние новости

15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  1 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  4 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  81 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1

Илҳом Қурбонов: “Машъал” ҳозирча франциялик легионерга қизиқаётгани йўқ” Новости

Илҳом Қурбонов: “Машъал” ҳозирча франциялик легионерга қизиқаётгани йўқ”

Айни дамда Ўзбекистон клублари қишки трансфердан унумли фойдаланиб қолиш мақсадида селекция ишларини олиб бормоқда.

Хусусан Муборакнинг “Машъал” жамоаси жорий мавсум маҳаллий футболчилар билан бир қаторда хорижлик легионерлар хизматидан ҳам фойдаланишни мақсад қилган. “Газчилар” сафига франциялик футболчининг келиб қўшилиши тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. Шунга ойдинлик киритиш мақсадида клуб бош директори Илҳом Қурбонов билан боғланганимизда қуйидагиларни маълум қилди.  

- Жамоамиз ҳар йилгига нисбатан жорий мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Таркибни янада кучайтириш мақсадида бир нечта футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олдик. Шунингдек бу йил легионерлар лимитидан ҳам фойдаланишга харакат қиляпмиз. Селекция ишлари бўйича жамоамизда мен билан бирга Дилявер Ваниев шуғулланади. 

“Машъал”га келиши мумкин бўлган ўйинчилар ҳақида маълумот йиғиб бориб, улар билан музокара ўтказган холда, якуний қарорни бош мураббийга қолдирамиз. Агарда ушбу футболчилар Александр Хомяковга маъқул келса, шартнома имзоланади. Легионерлар бўйича сизга шуни айтишим мумкинки, сербиялик Милан Спремо, украиналик Дмитрий Башлай ва Олег Баранник, македониялик Жалил Асани ҳамда черногориялик Горан Вуйович каби ўйинчилар ҳозирда жамоамиз лагерида бўлиб турибди. Уларнинг айримлари билан келишувга эришдик. Шунингдек кўрикка таклиф этилганлари ҳам бор албатта.  

- Аммо франциялик футболчининг жамомизга келиши ҳақида бизда ҳеч қандай маълумот йўқ ва ҳозирча ушбу давлатдан легионер олмоқчи эмасмиз –дейди Илҳом Абдуғаниевич.  

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика