RU

Последние новости

20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  0 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  5 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  135 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  0 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  0 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  1 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  26 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  41 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2

Илҳом Ҳамроев: "Япония билан бор кучимизни бериб ўйнаймиз" Новости

Илҳом Ҳамроев: "Япония билан бор кучимизни бериб ўйнаймиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинига тайёргарлик кўраётгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

“B” гуруҳи 3-турида ўзбекистонлик футзалчилар Япония термасига қарши баҳс олиб боради.

Эртага, 5 февраль куни ўтказиладиган ушбу учрашув олдидан Осиё чемпионатида илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илҳом Ҳамроев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Эртанги беллашув осон кечмаслигини биламиз, Япония тажрибали ҳисобланади. Аммо бўлажак ўйинда бор кучимизни бериб ўйнаймиз ва ғалаба қозониб, гуруҳда 1-ўринни қўлга киритишимизга ишонамиз. Тайёргарлик жараёнлари аъло даражада ўтмоқда. Жамоанинг ички муҳити ҳам жуда яхши. Биз эртанги ўйинга тайёрмиз, – деди Илҳом Ҳамроев.

Жанубий Кореяга қарши биринчи тур ўйинида Осиё чемпионатидаги дебют учрашувингизни ўтказиб, гол киритиш уддасидан чиқдингиз. Таассуротларингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

“Жанубий Корея билан баҳс биз кутгандек қийин ўтмади. Ўйин давомида устунликка эга бўлиб, тўпни назорат қилдик. Албатта, Осиё чемпионатидаги дебют ўйинимда гол урганимдан хурсандман. Аммо асосий вазифа – жамоанинг ғалабасига доимо ҳисса қўшишдан иборат”, – дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди ёш ва маҳоратли футзалчи.

Маълумот учун, Илҳом Ҳамроев 1997 йил 25 сентябрь куни Бухоро вилояти, Когон шаҳрида таваллуд топган. Футзал билан 2013 йилдан бошлаб профессионал тарзда шуғулланиб келади. Илҳом Ҳамроев 2017 йили Таиландда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар термаси сардори бўлган. Мазкур мусобақада ёш футзалчи 4 та гол киритишга муваффақ бўлган эди.  

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика