Футзал. Хосе Мария Мендез: "Биз зўрмиз деб ўйламаслигимиз керак"
18 мая 2017 16:12
Новости
Футзал. Хосе Мария Мендез: "Биз зўрмиз деб ўйламаслигимиз керак"
Учрашувдан кейин ёшларимиз бош мураббийи Хосе Мария Пазос Мендез фикрларини билдириб ўтди.
- Бугунги ўйинга бироз оғирроқ киришдик. Ўйинни "ухлаб" бошладик. Иккинчи голни урганимиздан кейин бўшашдик. Биз зўрмиз деб ўйламаслигимиз керак. Гуруҳда яна иккита ўйин бор. Айнан ана шу ўйинларда бизнинг даражамиз маълум бўлади. Чунки, кейинги рақибларимиз кучлироқ.
Биз учун ёмон томони, эртага ҳимоячимиз Ботир Ризаев ўйнамайди. Ливан таркибида гавдали ўйинчилар бор ва уларга қарши Ботирга ўхшаган ҳимоячилар керак бизга. Майли, эртага ғалаба учун ўйнаймиз.
- Ташқаридаги жуда ҳам иссиқ ҳаво йигитларнинг ўйинига таъсир қиляптими?
- Аренанинг ичида кондиционер ўрнатилгани учун ташқаридаги иссиқ ичкарида унчалик билинмайди. Лекин, намлик билинади. Бу ноқулайлик ҳамма учун бир хил. Шунинг учун ҳам бу ўзини оқлашга сабаб бўлолмайди.
- Бизнинг эртанги рақибимизда жуда ҳам гавдали ўйинчилар кўп экан, улар 20 ёшга ҳам ўхшашмайди. Ливанга қарши махсус тактика қўллайсизми?
- Йўқ, биз одатдагидек жамоавий ўйин намойиш этамиз. Тўғри, улар индивидуал кучли. Лекин, биз жамоавий жиҳатдан яхшироқмиз. Жамоа бўлиб ўзимизни кучли эканлигимизни кўрсатамиз. Эртага янада кучлироқ эканлигимизни намойиш эта олишимиз керак.
Абдураҳмон Фозилов
Бангкок, Таиланд
Комментарии