RU

Последние новости

21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  1 21:10Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  2 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   2 20:46Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  5 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  8 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  13 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  6 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  26 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  7 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  3 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  5 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  5 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0

Эркин ижод. Қосимовга икки ойча вақт керак бўлади Новости

Эркин ижод. Қосимовга икки ойча вақт керак бўлади

Олий лиганинг 11-турида Тошкент дербиси гувоҳи бўлдик. "Бунёдкор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шу тариқа "Бунёдкор"нинг кетма-кет ғалабасиз серияси бешта ўйинга етди. (Қолаверса, "Бунёдкор"нинг уйдаги баҳсларда биттадан кўп гол урмаслик "анъанаси" давом этди). Жамоа охирги марта 16 апрель куни "Нефтчи"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди.

Бу уч йиллик танаффусдан сўнг яна қадрдон жамоасига қайтган Миржалол Қосимовнинг иккинчи ўйини бўлди. Биринчи баҳсда жамоа "Шўртан"га кичик ҳисобда ютқазиб қўйганди.

Агар "Пахтакор" таркибида Станислав Андреев жаримадан гол урмаганида эҳтимол майдон эгалари ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди. Умуман олганда, дерби ёмон ўтмади. Иккала жамоа ҳам биринчи навбатда ютқазмасликни афзал кўрди.



Эндиликда "Пахтакор"ни ҳам янги мураббий бошқармоқда. Жамоа рули бир неча йилдан бери клуб тизимида аввалига футбол мактаби, кейинчалик ўринбосарлар жамоасида тишлаб келган Жасур Абдураимовга ишониб топширилди. Бу мураббий бунгача асосан болалар ва ёшлар билан ишлаган ва эндиликда ўзини олий лигада синаб кўрмоқда.

"Бунёдкор"га қарши баҳс Абдураимов учун тўртинчи ўйин бўлди. Бунгача жамоа учта учрашувдан иккитасини ғалаба билан тугатган ва бир марта дуранг ўйнаганди. Умуман олганда, Жасур Абдураимов "Пахтакор" бош мураббийи этиб тайинланганидан бери жамоа ҳали ютқазмади.

Қолаверса, янги мураббий қўл остида "пахтакорчилар" ҳар турда гол уриб келишмоқда. Абдураимов келгунга қадар жамоа тўртта ўйинда мағлуб бўлган, бунинг устига сафардаги бирорта баҳсда тўп кирита олмаганди. Энди бўлса "Пахтакор"нинг ишлари юришиб кетадиганга ўхшаяпти.

Албатта, "Пахтакор" сафарда ҳали ғалаба қозонгани йўқ, лекин иккита гол уриб, икки бор дуранг ўйнади. Бунда ҳам Абдураимовнинг ҳисса борлиги турган гап. Янги мураббий ўзини жамоанинг тўлақонли мураббийси сифатида ҳис қиляптими? Агар Абдураимов мени вақтинча мураббий этиб қўйишди, барибир ўрнимга четдан кимдир келади деган хаёл билан ишлаётган бўлса, бу фақат жамоанинг зарарига ишлайди.

Негаки, клуб атрофида "сузиб" юрган гап-сўзларга қараганда "Пахтакор"нинг янги раҳбарияти четдан малакали мураббий қидиришга тушган. Мабодо ўзгариш бўладиган бўлса, буни яхшиси биринчи даврадан кейин амалга оширган маъқул. Ким билади дейсиз, балки Жасур Абдураимовнинг ўзи мавсумни якунлаб қўяр.

Яна "Бунёдкор" мавзусига қайтамиз. Жамоада кадрлар алмашинуви, таркибни ёшартириш кетаётганини инобатга олсак, Миржалол Қосимовга икки ойча вақт керак бўлади. Янги мураббий аввало биринчи давра тугашишини кутади ва танаффусда шунга қараб селекция ишларини олиб боради.



Шу ўринда Сергей Лушаннинг ҳам хизматларини унутмаслик лозим. Аввалги мураббий натижа томондан бўлмаса-да, клуб келажаги учун кўп ишни бажариб кетди. Аввало клуб академияси тарбияланувчиларига кенг йўл очиб берди. Ёшлар олий лигада ўйнаб тобланишди, учирма бўлишди, энди бўлса уларнинг "қанот қоқиб учадиган даври" келди.

"Бунёдкор" - "Пахтакор" баҳсида кимнинг ўйини маъқул келди? Тўғрисини айтганда, майдонга тушган ҳамма ўзидан кутилган ўйинни намойиш қилди. Ҳеч ким яққол ажралиб тургани йўқ, фақат 90-дақиқада захирадан тушган "Бунёдкор" футболчиси (15-рақам) Фаррух Икромовни ҳисобга олмаганда. Яхши футболчини ўнлаб ўйинларда кузатиш шартмас. Унинг битта ҳаракатидан билса бўлади, салоҳияти нимага етишини. Ўйлаймизки, тез орада Фаррух Икромов деган футболчи мухлисларга танилади.

Айтиб ўтганимиздек, "Бунёдкор"га ҳали вақт керак, вақт эса бор. Қосимов олдида турган бирламчи вазифа иложи борича биринчи даврани юқори ўринларда якунлаб олиш ва ёзги таътилда селекцияга урғу бериш. Эртага жамоа Ўзбекистон Кубоги доирасида "Шўртан" меҳмони бўлади. "Бунёдкор" олий лигадаги мағлубият аламини Кубок ўйинида олишга уриниб кўради.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика