RU

Последние новости

03:35А Серия. "Интер" ғалаба қозонди ва жадвал етакчисидан 1 очкога ортда қолмоқда  3 01:29"Манчестер Сити"нинг "Реал"га қарши баҳс олдидан ўтказган машғулотидан суратлар  18 00:51Англия Кубоги 5 босқичига қуръа ташланди  8 23:56Далот МЮ ҳақида: "Йирик клуб бунча кўп мағлубиятга учраганини, аммо шунга қарамай мухлислар қарсак чалганини ҳеч қачон кўрмаганман"  4 23:07"Интер Майами" янги мавсум учун либосини тақдим этди  0 22:28Гвардиола: "Реал" ҳужумини назорат қилиб бўлмайди"  127 22:13Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" - "Тобол" 2:4  3 21:57"Қизилқум" Украина жамоаси билан муроса кўчасини танлади  0 21:13Назорат учрашуви. ОКМК Чехия клубининг фарм жамоаси билан дуранг ўйнади  5 20:20А Серия гранди "Барселона" кўзлаган футболчини илиб кетмоқчи  0 19:56Араухо яна сафдан чиқди  9 19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  1 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  5 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  116 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  11

Баҳром Абдураҳимов: «Бизга савияли легионерлар керак» Новости

Баҳром Абдураҳимов: «Бизга савияли легионерлар керак»

Ушбу мавсумда “Андижон” жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири Баҳром Абдураҳимов бўлди.
У биринчилик баҳсларида 35 учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол этди. Ва албатта “Андижон” жамоасини олий лигага чиқишига муносиб ҳиссасини қўшди. Куни кеча Абдураҳимов “Футбол экспресс” газетасига интервью берди.

- Баҳром, “Андижон” ўз мухлисларига берган ваъдасининг устидан чиқиб олий лигага қайтди. Бу йўлда қийинчиликлар ҳам бўлгандир?
 - Албатта, қийинчиликсиз иш бўлмайди. Жамоамиз билан бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилдиб ўз мақсадимизга эришдик. Тўғри, осон ғалаба қозонган ўйинларимиз ҳам бўлди, лекин шундай учрашувлар ҳам бўлдики, катта куч сарфлашимизга тўғри келди. 1-лигада тўп суриб шунга амин бўлдимки, аслида осон ўйиннинг ўзи йўқ. Қийин томони шундаки, майдонларнинг сифати яхши эмас, бемалол ҳаракат қила олмайсан. Бир сўз билан айтганда, яхшигина меҳнатимиз эвазига олий лигага қайтдик.

- “Андижон” учун қайси ўйинлар қийин ўтди дея оласиз?
 - Бизнинг жамоага барча клублар етарлича қаршилик кўрсатишди. Деярли барча ўйинлар осон бўлмади, айниқса ўз майдонимизда “Машъал” ва сафарда “Қўқон-1912” жамоаларига қарши ўйинлар анча оғир кечди. “Машъал”га қарши ўйинда аламли мағлубиятга учрадик. Ўша баҳс 1-ўрин соҳибини аниқлаб берарди. Биз ютишимиз керак бўлган учрашувда мағлубиятга учрадик. Шунга қарамай, бу мағлубият ҳеч нимани ҳал қилмади ва якунда мақсадимизга эришдик.

- Жамоангиз шу таркиб билан олий лигада яхши ўйин кўрсатишига ишонасизми?
 - Албатта, ишонаман. Чунки жамоамизнинг негизини маҳаллий ўйинчилар ташкил қилади. Таркибга 1-2 нафар маҳоратли футболчиларни таклиф қилиб, ёшларга, айниқса, ўзимизнинг йигитларга имконият беришса, ўйлайманки, “Андижон” яқин йиллар ичида юқори ўйинлар учун курашадиган жамоага айланади. Азамат Абдураимов жуда яхши жамоа шакллантирмоқда ва бу таркиб бемалол олий лигада ўзини кўрсата олади.

- Легионерлар жамоага қанчалик керак деб ўйлайсиз?
 - Биласизми, бу мени ўйлантирадиган савол. Фикримча, легионерлар керак, лекин қандай легионер?.. Майли келсин, ўйнасин, ўз ўйини билан маҳаллий футболчилардан кучлироқ эканлигини ҳар тарафлама исботлаб қўйсин. Хориждан катта маблағ эвазига келса-ю, маҳаллий футболчилар зур ўйнамаса уларни нима кераги бор?! Ундан кўра андижонлик ёшларга имконият берилгани яхши. Мана, “Бунёдкор”даги Пишур ҳақиқий легионерга хос ўйин намойиш этди. У 25та учрашувда рақиблар дарвозасини 19 бор ишғол этиб тўпурар бўлди. Легионер ана шундай бўлиши керак. Қисқаси, бизга ҳам шундай савиядаги легионерлар керак.

- “Андижон”даги шароитлар қониқарли даражадами?

 - Бу борада ҳеч қандай эътироз бўлиши мумкин эмас. Клуб раҳбарияти барча шароитларни аъло даражада яратган. Яшаш шароитидан тортиб, машғулотлар жараёнигача ҳеч қандай эътироз йўқ.
 
Х.Васиев суҳбатлашди.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика