RU

Последние новости

08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  0 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  0 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  13 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9

Андрей Фёдоров: "Босимдан чиқиб кетиш учун ғалабалар жуда зарур" Новости

Андрей Фёдоров: "Босимдан чиқиб кетиш учун ғалабалар жуда зарур"

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Обод" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Барчани ғалаба билан табриклайман. Футболчиларга раҳмат деб қоламан. Бугун улар майдонда қаттиқ тер тўкишди. Ҳаво жуда иссиқ. Йигитлар ҳали бундай муҳитда ўйнашга тайёр эмаслар. Биринчи бўлимнинг ўзида гол киритиш учун бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтира олдик. Афсуски, улардан фойдала олмадик ва сўнгги нуқтани қўядиган футболчи топилмади. Аслида мана шундай вазиятлардан кўпроқ гол уриб кейин ўйинни хотиржам назорат қилиб бориш даркор эди.

Голдан сўнг йигитлар асабий руҳда ўйнашди. Чунки Фарғонада ғалаба қозониш мавсум бошидан бери бизга насиб қилмаган эди. Шу сабабли ғалабани сақлаб қолиш илинжида футболчилар бироз ҳис-хаяжонга берилишда деб ўйлайман. Ҳа, албатта бу ғалаба жуда зарур эди ва бу натижа йигитларни навбатдаги баҳслар учун яхшигина руҳлантиради. Ҳозир атрофдан жамоага нисбатан бўлаётган босимдан чиқиб кетиш учун ғалабалар жуда зарур, - деди Фёдоров.

"Нефтчи" матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика