RU

Последние новости

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  4 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  25 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  3 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Шота Арвеладзе: "Футболда руҳан ўзига келиб олиш оғир" Новости

Шота Арвеладзе: "Футболда руҳан ўзига келиб олиш оғир"

"Бунёдкор" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

"Бу жамоа билан ўйнаш ёқимли. Улар ҳимояда турмасдан футбол ўйнашга интилишади. Бугун ҳам шундай ҳолат юзага келди. Майдон ҳолати жамоаларга янада ҳужумкор ва чиройли ўйнашга имкон бермади. Биз мағлубиятдан кейин оғир ҳафтани ўтказдик ва ўзимизга кела олдик Футболда руҳан ўзига келиб олиш оғир, биз эса ушбу ўйинга ҳозирлик жараёнида буни уддалашга интилдик.



Аъзамов кубок финалида ўйнай олишига умид қиламан. Олдинда ҳали уч кун бор. У терма жамоадан жароҳат билан қайтганди. Охирги кунларда жамоа билан шуғулланди, бироқ бу майдонда уни туширгим келмади.

Ўзбек футболида иқтидорлар етарли. Ҳар доим қайсидир чизиқлар билан муаммолар бўлиб туради. Ҳозир ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо кўп жойда бор. Қайсидир иқтидор эртага пайдо бўлади. Яхшибоев, Алижонов, Алибоев, Шукуров, Турғунбоев, Ҳамдамов каби футболчилар эртага ўзбек футболи ишончига айлана олишади, - дейди Шота Арвеладзе.



Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика