RU

Последние новости

20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 20:20Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 2:0 (матнли трансляция)  10 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  6 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  14 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  2 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0

Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади Новости

Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон кубоги-2018 финал учрашувида АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйини 28 октябрь куни Фарғона шаҳридаги муҳташам – "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади. Финал учрашуви соат 15:00да старт олади.

Финалдан бир кун аввал ҳар икки жамоа устозлари ҳамда бир нафардан етакчи футболчилари иштирокида ўйин олди матбуот анжумани ташкил этилади. Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасида аккредитациядан ўтган барча турдаги ОАВ вакиллари мазкур учрашув олди тадбирлари, ўйин ва унинг атрофидаги барча воқеликларни бевосита воқеа жойидан ёритишлари мумкин бўлади. Бунинг учун ПФЛ электрон почтаси (info@pfl.uz)га ҳар бир нашр финалга борадиган журналистлари рўйхатини тақдим этиши лозим.

АГМК жамоаси 27 октябрь куни соат 16:00да "Истиқлол" стадионида ўйин олди расмий машғулотини ўтказади. Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади. Соат 16:45да "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳамда "шерлар"нинг бир нафар футболчиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Соат 17:00дан бошлаб эса "Пахтакор" расмий машғулот ўтказади ва унинг ҳам 15 дақиқаси очиқ тарзда ўтади. Соат 17:15да АГМК устози Бахтиёр Ашурматов ва жамоа футболчиси иштирокида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мазкур ўйинни юқори савияда ташкил этишга катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ўйин куни учрашув бошланиши олдидан стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун катта концерт дастури ташкил этилади.

Барчани финал баҳсига таклиф этамиз!

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика