Зидан дебют қиладими?

28 май 2016, 00:30
Бугун Европа чемпионлар лигасининг 2015/2016 мавсуми финал учрашуви бўлиб ўтади.


Италиянинг Милан шаҳридаги "Сан Сиро" стадионида бош соврин учун Мадриднинг икки жамоаси "Реал" ҳамда "Атлетико" кураш олиб боради.

Зинедин Зидан бошчилигидаги "Реал" ўзининг Европа чемпионлар лигасининг 11-ғалабасини нишонлайдими ёки "Атлетико" ўз тарихида илк бор бош совринни уйига олиб кетадими?

Агарда бу ўйинда "Реал"нинг қўли баланд келадиган бўлса, унда Зинедин Зидан Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиққан илк франциялик мутахассис бўлади. Ҳозирга қадар бирор марта франциялик мураббий Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлишга муваффақ бўлмаган.


Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлган мураббийлар мамлакатлари:

1. Италия - 11
2. Испания - 9
3. Англия - 7
3. Германия - 7
4. Голландия - 5
5. Аргентина - 4
5. Шотландия - 4
6. Руминия - 3
6. Португалия - 3
7. Венгрия - 2
7. Австрия - 2
8. Югославия - 1
8. Бельгия - 1

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia