Холанд: "Мен кам гол уряпман"

Aslanov Jasurbek
8 сен 2021, 20:23
"Боруссия" ҳамда Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд кам гол ураётганидан шикоят қилди.

Сешанба куни Норвегия терма жамоаси ўз майдонида Гибралтарни мағлуб этди (5:1). Эрлинг учрашувда хет-трик муаллифига айланди. Форвард терма жамоанинг 15 ўйинида 12 маротаба тўп киритган. Шундай бўлса-да, ҳужумчи ўзидан норози.

"Мен кам гол уряпман. Натижам ҳар ўйинда деярли битта голга тўғри келяпти. Ўйлайманки, ўйинлардан кўра голларим кўпроқ бўлиши керак", — деди Холанд.

Эрлинг Холанд сўнгги 20 ой ичида барча мусобақаларда 64 та ўйин ўтказиб, 63 та гол урди ҳамда 18 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TV2