"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди

Alisher Ostonov
13 июл 2025, 19:12
Мадриднинг "Реал" клуби бразилиялик вингер Родриго учун нарх белгилади.

Бу ҳақда журналист Николо Скира ёзмоқда.

Қайд этилишича, мадридликлар футболчини 120-130 млн еврога қўйиб юборишга тайёр. Родригога АПЛнинг номи ошкор этилмаган икки клуби қизиқиш билдирган.

"Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ПСЖга мағлуб бўлиб (0:4), турнирни тарк этди. Родриго турнирда учта ўйин ўтказди (92 дақиқа) ва битта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›