Холанд қайтди

Mirjalol Normatov
2 май 2025, 01:11
Ҳужумчи Эрлинг Холанд умумий гуруҳдаги машғулотларга киришди.

"Манчестер Сити" тўпурари сўнгги марта 30 март куни майдонда кўриниш берганди. Шундан кейин у чап тўпиғидан олган жароҳати сабабли даволаниш билан банд бўлди. Чоршанба кунида у жамоа билан тўлақонли машғулотда қатнашди.

Ушбу мавсумда Холанд АПЛнинг 28 ўйинида қатнашиб, 21 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC