

“Марсьяль учун хурсандман. Дастлабки 2 та голда у қаерда бўлиши керак бўлса, ўша ерда эди. Биз у орқали рақиб жарима майдони яқинида ҳаракат қилдик. Антони — жуда ҳам сифатли ўйинчи. У тўпни қабул қилиб олиб, бир неча пас орқали фарқни вужудга келтира олади. Уан-Биссака? Аарон — собиқ вингер ва ҳамон ўсишда давом этмоқда. У кўп йиллар давомида қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнамади, шундай экан у ҳали ривожланишда давом этади”, — дейди Сульшер.



