

Арвеладзе карантин вақтида Туркияда қолиб кетган ўзбекистонликларга 20 минг турк лираси (тахминан 3000 доллар) миқдоридаги маблағни хайрия қилган. Маълум бўлишича, у мазкур суммани Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасига ўтказиб берган. Бу ҳақда, “Пахтакор”нинг халқаро бўлими вакили Равшан Салимов хабар бермоқда.




