

Фақатгина тўплар нисбатига кўра, мадридликлар бир хил очкога эга “Барселона”дан пастроқда турибди.
Шу вақтга қадар, Зинедин Зидан шогирдлари чемпионатда 12та гол ўтказиб юборишди ва бу борада 1987/88 мавсумдаги натижани такрорлашди.
Жамоанинг асосий посбони Тибо Куртуа 16 ўйинда қатнашиб, 9 ўйинни қуруқ ўтказди. Захира кипери Альфонс Ареоля эса 3 баҳснинг биттасида дарвозасидан гол олиб чиқмади.
Аввалги мавсум “қироллик клуби” биринчи даврани 24та гол ўтказган ҳолда тугатган эди.



