Неймар: «Жароҳатим жиддий эмас»

Narzulla Saydullayev
8 окт 2016, 10:34
«Барселона» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Боливияга қарши ўйиндан сўнг (5:0) ўз фикрларини билдирди.

24 ёшли футболчининг боши ёрилган ва унинг ўрнига 69-дақиқада Виллиан майдонга тушган эди.

«Кечаги ғалабамиздан хурсандман. Йигитларни табриклайман! Ҳар куни биргаликда ўсиб бораяпмиз.

Менинг аҳволим яхши, кичкинагина жароҳат ўрни қолди холос», — деб ёзади Неймар инстаграмдаги саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: instagram.com/neymarjr