“МЮ” ҳимоячиси Байи УЕФА доирасидаги 3 та ўйинга четлатилди

Aslanov Jasurbek
24 июл 2017, 23:05
“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Эрик Байи УЕФА байроғи остида ўтказиладиган 3 та учрашувга дисквалификация қилинди, деб хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.

Бунга Котд`Ивуар терма жамоаси футболчисининг 11 май куни Европа Лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган “МЮ” - “Сельта” (1:1) учрашувида олган қизил карточкаси сабаб бўлди.

Ўша жавоб ўйинида ҳакам Байига “Сельта” ҳужумчиси Йон Гвидеттининг юзига ургани учун тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатган эди. Энди ҳимоячи “Реал” (8 август) клубига қарши кечадиган Европа Суперкубоги ҳамда ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 1-турини ўтказиб юборади.


Эрик дисквалификациянинг битта ўйини учун жазони ўтаб бўлди. У Европа Лигаси финалида майдонга тушмаган эди. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф