Модрич “Реал”ни қачон тарк этишини айтди

Eldor Akmurzayev
22 июл 2020, 19:20
Мадридликлар ярим ҳимоячиси клубда яна қанча муддат ўйнаши ҳақида фикр билдирди.

“Реал” сафида кейинги мавсумнинг охиригача ўйнайман. Жамоамизда ёмон йигитлар йўқ, нега баъзида шу ҳақда гапиришларини тушунмайман.

Серхио Рамос? Бизнинг етакчимиз ва дунёдаги энг зўр ҳимоячи.

Криштиану Роналду? Усиз ҳам ғалаба қозона олишимизга амин эдик”, дейди хорватиялик хавбек.

34 ёшли футболчи жорий мавсум клуб либосида 39 ўйинда қатнашди ва 5+8 натижа кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sportske