

"Ҳеч кимни алдаш ёки бошқа жойда ўйнашга кўндириш ниятим йўқ. Айни дамда Мбаппе мен келишимдан олдингидаги каби эркин ўйнамоқда.
Бу топ-футболчи жамоа учун ҳар мавсумда 50 гол ва 25 ассист тақдим қилади. Яна ҳам у марказий ҳужумчи ролида ўйнамайди, бироқ тўлиқ эркин ўйнаб, истаса марказдан ўнгроққа ёки чапроққа сурилиши мумкин. У нима қилаётган бўлса ҳам жамоага мослашмоқда.
Бу ҳақда гапиришда давом этаман. Мураббийларнинг қарорлари доимо ўзидан асоратларни қолдириб келган. Менга эса жамоанинг яхши ўйини доимо иштиёқ тақдим қилади", - деди ПСЖ устози.
Ушбу мавсумда 25 ёшли ҳужумчи ПСЖ таркибида 20 ўйинда 18 гол ва 2 ассист қайд этди.



