Лига 1. Октябрь ойининг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар маълум

10 ноя 2020, 08:56
Номзодлар 3 нафар.

Франция юқори дивизиони октябрь ойининг энг яхши футболчиси номига 3 даъвогарни эълон қилди. Ушбу номга Килиан Мбаппе (ПСЖ), Виссам бен Йеддер (“Монако”) ҳамда Жонатан Бамба (“Лилль”) даъвогарлик қилмоқда.

Ўтган ойда Мбаппе Лига 1 доирасида 6 та гол уриб, 2 та голли узатма берди. Бен Йеддер эса 3 та гол уриб, 1 та голли пас берган. Бамба бўлса 2 та гол уриб, жамоадошларининг 3 та голига ҳаммуалифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Liga 1