Кейн ушбу ҳафтада клуби ихтиёрига қайтади

Mirjalol Normatov
4 авг 2021, 00:59
"Тоттенхэм" форварди Харри Кейн яқин вақтлар ичида жамоа машғулотларига қўшилиши кутилмоқда.

"Goal" хабарига кўра, 28 ёшли футболчи пайшанба куни жамоа машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Бунга қадар футболчи агентлари орқали жамоадан кетишини муҳокама қилган. Аммо клуб уни қўйиб юборишни истамаган.

Айни дамда "Манчестер Сити" футболчини таркибга қўшиб олишни истамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal