Каземиро сафдан чиқди

Mirjalol Normatov
16 авг 2018, 14:00
"Реал" ярим ҳимоячиси Каземиро УЕФА Суперкубоги доирасида "Атлетико"га қарши баҳсда жароҳатланган.

"Marca" хабарига кўра, 26 ёшли бразилиялик оёқ мушакларидан жароҳат олган ва шу боисдан Дани Себальосга алмаштирилган.

Унинг қанча муддатга сафдан чиққани тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.

"Реал" 20 август куни "Хетафе" билан баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca