Карло Анчелотти "Вильярреал"га қарши ўйин ҳақида: "Бизга бироз омад етишмади"

Narzulla Saydullayev
13 фев 2022, 00:55
"Реал Мадрид" "Вильярреал" билан нурсиз дуранг қайд этди.

"Реал" устози Карло Анчелотти ушбу ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Иккинчи таймдан қониқдим. Биринчи бўлимдан фарқли равишда, биз иккинчи таймда яхши ўйин кўрсатдик. Бизда жуда кўп голли вазиятлар бўлди. Шу темпда давом этишимиз керак. 

Биринчи бўлимда бизга агрессивлик етишмади. Иккинчи таймда эса барчасини изга туширгандик. Бизга бироз омад етишмаганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Икки марта устунни пойладик. Рақиб жамоа дарвозабони бир неча сайвларни ҳам амалга оширди. 

Бэйл яхши ўйин кўрсатди. Иккинчи таймда гол киритиши ҳам мумкин эди. Аммо омад етишмади. 

Ла Лига - ҳамма учун қийин турнир. Ғалаба қозонмас экансан, сенга қийин бўлади", -дейди Карло Анчелотти. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›