

"Улар ниҳоятда яхши ўйнашди. Абдуқодир ақлбовар қилмас даражада ҳаракат қилди. Унинг узун узатмалари бизга кўп ёрдам берди. У бутун майдонни бошқариб турди. У ҳали улғаяди. У кўпроқ ҳужумларни ташкил этишда иштирок этиши лозим, бу эса фақатгина вақт масаласи. У бугун энг яхши ўйинчи бўлди.
Макс икки кун олдин келди ва кеча биз билан атиги биттагина машғулот ўтказди. Албатта, у илгари биз билан кўп машғулот ўтказган. Мен "Уотфорд" ва Хави Грасияга миннатдорчилик билдираман, улар унинг футболчи сифатида ўсишига ёрдам беришди.
Афсуски, бугунги учрашувда ғалаба қозонмадик, бироқ ҳали бизнинг ғалабаларимиз олдинда", - деб фикр билдирди мураббий.



