

Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.
"Грузия чемпионатинг энг яхши ҳимоячиси бўлиб турган Гиорги Жгеренаяга Суперлиганинг 2 клубидан қизиқиш бор, 99% ушбу ҳимоячи янги мавсумни Суперлигамизда бошлайди.
Ўтган йили бу ҳимоячига "Андижон" ва "Пахтакор"дан ташқари "Нефтчи" ҳам қизиққан ва ҳаттоки сотиб олмоқчи ҳам бўлган, аммо "Иберия" клуби уни сотмаган эди", – дейилади хабарда.
31 ёшли Жгереная жорий мавсум "Иберия" таркибида 33 ўйинда иштирок этди. Transfermarkt портали уни 200 минг еврога баҳолаган.



