

Ислом Исмоилов устозлигидаги жамоа 9 июндан 24 июнгача Туркиянинг Анталия шаҳрида кичик ўқув-машғулот йиғинини олиб борди. Бу вақт мобайнида икки маротаба ўзаро иккига бўлинган ҳолда назорат учрашуви ҳам ташкил қилинди.
Эндиликда “Нефтчи” 27 июнь санасидан Фарғонада тайёргарликни давом эттиради. Режага кўра, жамоа 8 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида амалдаги мамлакат чемпиони — “Зенит” жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.



