

"Нефтчи" – "Эйр Форс" 1:0
Бош ҳакам: Адел Алнақби
Ёрдамчи ҳакамлар: Сабет Ал-Али, Али Рашид Алнуайми
Захира ҳаками: Сухайл Алмулла
Назоратчи: Йосеф Мирза Рустом
Комиссар: Кемел Токабаев
Гол: 1:0 – 83, Зоран Марушич (Коффи Франк Куао)
"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 4. Боян Цигер, 5. Икромжон Алибоев, 7. Аброрбек Исмоилов (71. Билолхон Тошмирзаев, 46), 15. Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 18. Стипе Перица (9. Хуршид Ғиёсов, 72), 22. Алишер Одилов, 31. Ян Медейрос Сассе (32. Зоран Марушич, 56), 34. Фаррух Сайфиев, 52. Коффи Франк Куао, 77. Франсиско Журани
Захира: 16. Иброҳим Шокиров, 45. Акбар Тўраев, 3. Мичел Аугусто, 17. Азизбек Муротов, 20. Анваржон Ғофуров, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 27. Нурбек Сарсенбаев, 30. Рустамбек Фомин, 88. Маркус Форсс
"Эйр Форс": 95. Муҳаммад Салиҳ Межбел, 2. Руслан Ханоон Ал-Дарражи, 3. Муслим Муса Ал-Ҳамадани, 5. Саэд Аҳмад Алросан, 6. Моҳанад Абдулкадҳим Ал-Жебур, 8. Алҳарет Ал-Саег (13. Мужтаба Моҳсин Свайеди, 63), 10. Муҳаммад Жавад Алғадаб (9. Ҳайтам Жуини, 83), 24. Аббас Фавзи Ҳасан, 25. Саад Абдуламеер, 29. Твисила Кисинда (11. Мурад Муҳаммад Субеҳ, 63), 73. Али Саад Жаббар (16. Мозес Оркума, 72)
Захира: 22. Заинулабдин, 31. Муҳаммад Раҳийм Далфи, 17. Аббас Одил Ал-Чнани, 21. Рамадан Седиқ Шаҳин, 23. Томас Густаво, 77. Муҳаммад Сами Салеҳ, 90. Каррар Али Ҳасан
Огоҳлантиришлар: Стипе Перица (59), Саэд Аҳмад Алросан (59), Муслим Муса (63), Билолхон Тошмирзаев (81), Зоран Марушич (84)
🏁 90+6'. Ўйин якунланди!
Бош ҳакам Адел Алнақби ҳуштагини чалиб, учрашув расман ниҳоясига етганини билдирди. Кескин ва шиддатли кечган баҳсда Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Ироқнинг "Эйр Форс" жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим 3 очкони қўлга киритди!
90+5'. Мозес Оркума олис масофадан таваккал қилиб дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бироқ тўп нишонга аниқ бормай, майдон ташқарисига йўл олди.
⏱ 90'. Тўртинчи ҳакам таблосида иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилгани кўрсатилди. Баҳснинг энг шиддатли ва ҳал қилувчи дақиқалари бошланмоқда.
🔄 88'. "Нефтчи" таркибида ўзгариш: Алишер Одилов ўрнини Анваржон Ғофуровга бўшатиб берди.
⚽️ 83'. ГООООООООЛ! "Нефтчи" ҳисобни очди!
Коффи Франк Куао ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига ажойиб узатмани амалга оширди. Тўпга чиқиб борган Зоран Марушич боши билан дарвозани аниқ нишонга олди — 1:0!

🔄 83'. "Эйр Форс" таркибида навбатдаги ўзгариш: уҳаммад Жавад Алғадаб майдонни тарк этди, унинг ўрнига Ҳайтам Жуини баҳсга қўшилди.
🟨 81'. Билолхон Тошмирзаев қоидани қўпол тарзда бузди. Бош ҳакам тўхтамасдан чўнтагига қўл югуртириб, "Нефтчи" ярим ҳимоячисини сариқ карточка билан жазолади.
⚠️ 80'. "Эйр Форс" футболчилари белгиланган стандарт вазиятдан сўнг олис масофадан дарвоза томон кучли зарба йўллашди. Бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
🟨 79'. Жарима майдончаси ёнида хавфли стандарт юзага келди: Нурмуҳаммад Абдуғаниев рақиб сардори Саад Абдуламеерга нисбатан қоидани бузди. Бош ҳакам вазиятни тўхтатиб, Абдуғаниевга сариқ карточка кўрсатди.
🔄 72'. Ҳар иккала жамоа сафида навбатдаги ўзгаришлар амалга оширилди:
"Нефтчи" таркибида Стипе Перица ўрнига майдонга Хуршид Ғиёсов тушди.
"Эйр Форс" сафида ҳам алмаштириш қайд этилиб, Моҳанад Абдулкадҳим Ал-Жебур ва Али Саад Жаббар иштирокида ўзгариш рўй берди.
⚠️ 68'. Хавфли вазият! "Эйр Форс" футболчиларидан навбатдаги кескин ҳужум: жарима майдончаси ичига узатилган тўпга меҳмонлар ҳужумчиси боши билан зарба йўллади. Ботирали Эргашев тўғри позиция танлаб, тўпни ишончли тарзда эгаллаб олди.
⚠️ 66'. Хавфли вазият ва бекор қилинган гол! Мужтаба Моҳсин Свайеди жарима зарбасидан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Ҳужум Муслим Мусанинг дарвоза тўрига йўллаган аниқ зарбаси билан якунланди, бироқ ён ҳакам офсайд байроқчасини кўтарди — гол инобатга олинмади.
🟨 63'. Муслим Муса Билолхон Тошмирзаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам вазиятни эътиборсиз қолдирмай, қоида бузган меҳмонлар ҳимоячисини сариқ карточка билан жазолади.
🔄 63'. "Эйр Форс" таркибида иккита ўзгариш: Алҳарет Ал-Саег ўрнига Мужтаба Моҳсин Свайеди майдонга туширилган бўлса, Мурад Муҳаммад Субеҳ сафдан чиққан Твисила Кисиндани алмаштирди.
⚠️ 62'. Хавфли вазият! "Нефтчи" ўнг қанотдан жарима майдончасига навбатдаги аниқ узатмани амалга оширди. Стипе Перица боши билан кучли ва хавфли зарба йўллади, бироқ Муҳаммад Салиҳ Межбел ажойиб сейв кўрсатиб, тўпни қайтаришга эришди.
🟨 59'. Майдонда ҳиссиётлар жунбушга келди. Тўқнашувдан сўнг Саэд Аҳмад Алросан ҳамда Стипе Перица ўзаро жанжаллашиб кетди. Бош ҳакам вазиятга аралашиб, кескинликни бартараф этди ва ҳар иккала футболчига ҳам сариқ карточка кўрсатди.
🔄 56'. "Нефтчи" сафида навбатдаги ўзгариш: Ян Сассе ўрнини Зоран Марушичга бўшатиб берди.
⚠️ 56'. Хавфли вазият! Коффи Франк Куао рақиб жарима майдончаси ичидан кучли зарба йўллади. Бироқ тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди, меҳмонлар муқаррар голдан омон қолди.
⚠️ 53'. Хавфли вазият! "Нефтчи" ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма амалга оширди: Алишер Одилов боши билан тўпни марказга ташлаб берди, қулай имкониятга эга бўлган Франсиско Журани дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсинидан анча юқорига учиб кетди.
⚠️ 50'. Хавфли вазият! Коффи Франк Куао ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига аниқ тўп узатди. Қулай вазиятга чиқиб борган Алишер Одилов ўнг оёқда дарвоза томон зарба берди, аммо тўп нишондан бироз ноаниқ кетди.
49'. "Эйр Форс" футболчилари навбатдаги хавфли ҳужумни ривожлантириб, жарима майдончаси ичига ёриб киришди. Бироқ Нурмуҳаммад Абдуғаниев ўз вақтида фаоллик кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди ва хавфни бартараф этди.
🔄 46'. Иккинчи бўлимга старт берилди! Танаффус вақтида "Нефтчи" таркибида ўзгариш амалга оширилди: Аброрбек Исмоилов ўрнига Билолхон Тошмирзаев майдонга тушди.
⏸ 45+1'. Бош ҳакам ҳуштагини чалиб, биринчи бўлим якунланганини билдирди. Жамоалар танаффусга йўл олишмоқда. Ҳисоб очилмади — 0:0.
⏱ 45'. Тўртинчи ҳакам таблосида биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилгани кўрсатилди. Жамоалар танаффус олдидан охирги сонияларни ўтказишмоқда.
41'. Алишер Одилов чап қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кириб, қулай имкониятга эга бўлди. Бироқ у шерикларига узатма беришни бироз чўзиб юборди ва ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди — бурчак зарбаси.
⚠️ 35'. Хавфли вазият! "Нефтчи" бурчак зарбасини амалга оширди: жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпга Стипе Перица боши билан зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
30'. "Нефтчи" стандарт вазиятга эга бўлди. Ян Сассенинг жарима зарбасидан узатган тўпини рақиб ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилиб, жарима майдончасидан узоқлаштиришди.
28'. Рақиб жарима майдончаси ичида баҳсли вазият юзага келди: тўқнашувдан сўнг Аброрбек Исмоилов майдонга йиқилди. ВАР ҳакамлари ҳолатни сониялар ичида текшириб чиқишди ва бош ҳакамга қоида бузилмаганлигини маълум қилишди — пенальти йўқ, ўйин давом этади.
23'. "Эйр Форс"нинг ўнг қанотдан жарима майдончасига узатган тўпи кутилмаган хавфни келтириб чиқарди: тўпга чиқишда Ботирали Эргашев ўз жамоадоши Боян Цигер билан тўқнашиб кетди. Посбон уриб юборган тўп эса Муҳаммад Жаваднинг бошига тегиб, бахтли тасодиф билан дарвоза тўрига эмас, майдон ташқарисига йўл олди.
⚠️ 16'. Хавфли вазият! "Нефтчи" футболчилари ажойиб комбинация уюштиришди. Алишер Одилов чап қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кириб, марказга узатмани амалга оширди. Рақиб ҳимоячиси тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди, бироқ сал ўтмай ён ҳакам офсайд қайд этилганини билдириб байроқчасини кўтарди.
12'. Ян Сассе жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
10'. "Нефтчи"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми: Коффи Франк Куао тўпни олдинга қараб Аброрбек Исмоиловга оширди, аммо тўп бироз кучлироқ берилгани боис Исмоилов унга ета олмади. Тўп майдондан чиқиб кетди.
6'. Меҳмонларнинг яна бир хавфли ҳужуми. Муслим Муса жарима майдончаси марказидан чап оёқда дарвоза томон зарба йўллади, бироқ ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлиб, хавфни бартараф этди.
⚠️ 4'. Хавфли вазият! "Эйр Форс" футболчиси ҳимоячилардан қочиб кетиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ Ботирали Эргашев ўз вақтида тўпга ташланиб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
⏱ 1'. Ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва баҳсга старт берилди! Футболчилар тўпни ўйинга киритишди.


Жамоалар майдонга тушиб келишди. Мезбонлар – "Нефтчи" анъанавий сариқ-қора, меҳмонлар – "Эйр Форс" эса кўк рангли либосларда ҳаракат қилади. Ҳаммаси учрашувни бошлашга шай.



