

"Ҳозирги ва ўтган мавсумдаги "Лестер" ўртасидаги фарқ бош мураббийда. Раньери - футболда кўп нарсани кўрган тажрибали мураббий. "Лестер" ўтган мавсумда лигада жон сақлаб қолиш учун курашган эди, ҳозир эса улар чемпионликка асосий даъвогар. Бу мураббийнинг тактик меҳнатлари эвазига содир бўлди деб ўйлайман.
Уларда икки-уч етакчи футболчи бор ва ҳимоя ҳам мустаҳкам. Агар "Лестер" чемпион бўлса, бу адолатли бўлади, чунки улар мавсумни жуда ажойиб ўтказишди. АПЛнинг 5-6 бой клублари билан "Лестер"ни солиштирсак катта фарқни кўрамиз. Аммо ҳозир лига барча клубларга яхши тўлаяпти, шу сабабли кучли футболчилар бу ерга келишмоқда" - дейди Фернандиньо.



